Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди" News

Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлига 8-тур доирасидаги "Шўртан" (3:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Яхши ўйин ва яхши об-ҳаво, мухлислар баҳсдан қониқишди деб ўйлайман. Улар тўртта гол кўришди, бу эса футболни чиройли қилади. Биринчи бўлим бироз қийинроқ бўлди, аммо голимизни уриб олгач, рақиб очилди ва вазиятларимиздан фойдаландик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман.


— Ҳожимирзаев ва Станоевич эрта алмаштирилди, уларда соғлик билан ҳаммаси жойидами?

— Бу тақвим билан боғлиқ. Барчаси тиғиз. Кейинги ўйинимиз 9 майда. Ўзгаришлар шу билан боғлиқ.

— 8 йил ўтиб Ғузорга Суперлига қайтди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Ажойиб стадион ва майдон. Бу ерда менга доим ёққан. Олдинда "Шўртан"га омад тилайман.

— "Динамо" "Пахтакор"га қарши ўйинда тўпни рақибга бериб, уларнинг қўлидан нима келишини кутганди. Бугунги ҳам ўйин шундай кечдими?

— "Шўртан" жанговар жамоа. Уларни ўргангандик ва қандай ўйнашини кутгандик.

— Бугун омадли ўзгаришлар бўлди. Хислат Халилов ва Ойбек Ўрмонжонов гол уришди. Уларнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

— Бу "Динамо"нинг келажаги бўлган ёш ўйинчилар. Уларга ишонч билдирамиз ва улар асосий таркиб ўйинчилари.

— "Динамо" уч ўйиндан бери сафарда. "Динамо" поезд ва автобусда ҳаракатланади. Бу қанчалик қийинчилик туғдиради?

— Жисмоний ҳолатни қўллаб-қувватлаш учун тўғри тикланиш жараёнини ўташ керак. Ҳа, бунга қадар Самарқандда атиги иккита ўйин ўтказдик.

— "Динамо" етакчилар қаторида. Аммо, тўплар нисбатига қарасак 7:2ни кўришимиз мумкин. Етакчиларда 15тадан гол урилган.

— Бу футбол. Бизни ҳам ўрганишади. Футболда жамоани ҳимояланишдан кўра ҳужум қилишга ўргатиш қийин. Бугун учта гол урдик, бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Бизда вазиятлар бор, аммо улардан фойдаланишда оқсаймиз.

— Ҳожимирзаев ўтган йили 12-13та гол урганди. Жорий мавсумда эса иккита гол, аммо 1:0 ҳисобида тугаган ўйинларда тўп киритди. Шунингдек, ҳал қилувчи иккита ассистни амалга оширди. Унинг жорий мавсумдаги самарадорлиги ҳақида нима дея оласиз?

— Ҳаммаси яхши. Ҳужумчи бошқача боғлиқ ўйинчи, унга ҳам узатмалар бериш керак. Менимча, у янада яхшиланиб боради. Шунингдек, у ҳозирги тўпларга олдинги мавсумдаги тўпларга тепгандек тепмоқда, улар бироз бошқача, машғулотларда ҳам буни кўрмоқдаман. У эса ҳудди олдинги тўпга тепгани каби зарба бермоқда.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика