Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Вадим Абрамов: “Ҳожимирзаев терма жамоада ўйнай олади” News

Вадим Абрамов: “Ҳожимирзаев терма жамоада ўйнай олади”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Динамо” - “Сурхон” (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Қизил карточкагача ва қизил карточкадан кейинги ҳолатларда фарқ бўлди деб айтиш мумкин. “Сурхон” жамоаси очиқ футбол ўйнади, биринчи голни уриб олганимиздан сўнг уёғига бизда бўш ҳудудлар кўпроқ юзага келди.

- Кожо бугун гол ура олмади, шунингдек ўйин давомида сариқ карточка олди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Тўғри, бугунги ўйин билан ҳисоблаганда Кожодаги карточкалар сони 4 тага етди ва дисквалификацияга учрайди. Навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.

- Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигадаги 9-голини урди. У ҳозир чемпионатда тўпурлар жадвалида етакчилар қаторида турган маҳаллий футболчи. Миллий терма жамоадан чақирув олишга муносибми сизнингча?

- Бу саволнинг жавобини мен билмайман. Бу савол терма жамоа бош мураббийига берилса, тўғри бўларди. У ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўйин намойиш этаяпти.

- Шахсий фикрингизча, Ҳожимирзаев терма жамоа даражасидаги футболчими?

- Албатта, бунга шубҳа йўқ. Унинг ҳозирги даражаси терма жамоа талабига жавоб беради.

- Ҳислат Халилов кетма-кет чиройли голларни киритмоқда. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳислат Халилов ҳам терма жамоага номзод футболчи. У ўйинлар давомида кутилмаган зарбаларни йўллайди ва дарвозани ишғол қилади. Бугун ҳам чиройли гол киритди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика