Latest news

22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  1 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  27 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  36 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик" News

Вадим Абрамов: "Ҳақли ғалабага эришдик"

Про лига 17-туридан ўрин олган "Арал" – "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин, рақиб жамоа ҳақида фикрларингиз қандай?

- "Арал" яхши жамоа. Ўз уйида бекорга бундай яхши ўйин кўрсатишмаяпти. Бугун омадимиз келди. Керакли вақтда гол уриб олдик. Бизда бир неча вазиятлар бўлди. Тўп эса шунчаки дарвозага киришни истамади. Умуман олганда, ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. "Арал" жамоаси эса менда жуда яхши таассурот қолдирди.

- Охирги марта Нукусда қачон бўлгандингиз ва шаҳар қанчалик ўзгарибди?

- Нукусда охирги марта 1984 йил бўлгандим. Албатта, шаҳар ўзгарган. Ажойиб шаҳар, мен яхши томондан хайратландим. Мен бу ерда ўйнаган пайтим майдон умуман бошқа эди, меҳмонхона ҳам. Ҳозир меҳмонхона анча яхшиланибди. Стадиондга баъзи қўшимчалар киритилса ва табиий чим билан қопланса, жамоа Қорақалпоғистон Республикаси шарафини ҳимоя қилишга лойиқ деб ўйлайман. Мухлислар ҳам бунга арзийди. 

- "Динамо"  Про лигада мағлубиятсиз кетмоқда. Бироқ, бу ўйинга қадар учинчи ўринда эди. Бунга қандай фикрдасиз?

- Мен билан кўпинча шундай бўлган. Албатта, ғалати. Осиё кубогида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлганди. Бу мени хайрон қолдирмапти. Афсуски, мағлубиятсиз кетаётган бўлсак ҳам биринчи ўринда бормаётгандик. Бугунги ғалабадан кейин биринчи ўринга кўтариламиз. Ҳаммаси яхши давом этса, ўзимизга керакли натижага эришамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика