Latest news

16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  1 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  2 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  5 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  22

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти" News

Вадим Абрамов: "Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти"

АГМК - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Иккита ғалаба қозонишни истаган жамоа ўйнади. Менимча мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Ёмғир халал бергани йўқ. Бу ерда майса баланд шу боис тўп тезроқ юрди. Ёмғирда ҳам ўйнашни билиш керак. Албатта бундай ҳолатда бошқачароқ ўйналади, бу футболчиларга у қадар катта муаммо бўлмади.

Ўртоқлик учрашувида ҳам АГМКни ютгандик? Икки ўйинни солиштириш тўғри эмас. Таркиблар ҳам ўзгача эди. Расмий ўйин барибир бошқача. Гол урганимиздан кейин яна шундай давом этиш ўрнига ҳисобни сақлаб қолишга уринамиз.



Очколар йиғишда давом этаётганимиз албатта қониқарли. Ўз майдонимизда ҳали умуман ўйнамадик. Олдинда яна иккита сафар баҳси кутиб турибди.

Футболчилар ғалаба қозонишмоқда, аммо ҳозирча маош олиш насиб этмаяпти. Балки яқин вақт ичида бу нарса бўлади ва йигитлар янада кўпроқ куч билан ўйнашда давом этишади.

Зуҳуров тажрибали дарвозабон. Унга алоҳида раҳмат. У ўзининг босиқлиги билан жамоага ишонч бағишлаб турди. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнашини тилайман", - дейди Вадим Абрамов.

"Чиройли ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам 3 очко учун курашди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кейинги ўйинларда АГМКга омад тилайман. Ёмғир ёққани туфайли тўп тез ҳаракат қилади, аксинча бунинг фойдаси бўлди деб ўйлайман", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Лутфулла Тўраев.


Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика