Latest news

22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:50Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  78 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  4 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  144 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  2 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2

Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз" News

Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси кеча БАА йиғинидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувида иштирок этди.

Абу-Дабида бўлиб ўтган ЦСКА - "Динамо" ўйинидан (3:4) кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг камбэк борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши спарринг бўлди, яхши ўйин билан зўр тайёргарлик кўрилди. Ҳисобда уч марта ортда қолиб, якунда ғалаба қозонганимиз хурсанд қилади. Яхши рақиб, яхши шароитлар, яхши йиғин. Самарқандлик мухлисларни ҳам табриклаш керак, ҳар ҳолда ЦСКАни ҳар куни ҳам мағлуб этавермаймиз. Бугун омадимиз келди.

Россиянинг 6 карра чемпионига қарши суперкамбэк? Ҳа, ҳаммаси яхши кечди, айниқса ҳар бир футболчига имконият беришга интилдик. Бошида ўз кучимизга унча ишонмадик, кейин эса ўйин тизгинини қўлимизга олгач, ишона бошладик. Майдонда ўз ўйинимизни кўрсатдик. Рақибнинг эса кучли томони стандарт вазиятлар эди, буни йигитларга тушунтиргандик. Шунга қарамай, рақиблар бу устунликларидан фойдаланиб, гол уришди. 

Биз эса миллий жамоага йўл олган 4 нафар футболчиларимизсиз ҳам ўйнаб кўрдик, фикримча бу жамоа фойдасига ишлайди. Аслида бундай ўйинларда натижага қарамаслик лозим, чунки биз баҳсларда бошқа жиҳатларга эътибор қаратамиз. 

Легионерлар ўйини? Янги ўйинчиларимиз ҳаракатидан қониқдим, фақатгина Салоу ҳали жисмоний жиҳатдан тайёр эмас. Шу сабабли уни майдондан олдим. У миллий жамоаларда ўйнаган ва ҳали ўйинини кучайтира олади. Салоу ўйинни кўпроқ ўзига олиши керак. Қолганлар эса биз кутган даражада ҳаракат қилишмоқда.

Абдулаҳад Ҳошимов? У захирадан майдонга тушиб, ўзининг кучли жиҳати тезкорлигини ишга солди. Беҳрузнинг ҳам ҳаракатларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Қанот ўйинчилари жуда яхши ҳаракат қилишди. 

Амонов ва Тўхтасиновнинг голи? Улар футбол ўйнашни биладиган йигитлар, улар ҳақида ортиқча гапириш шартмас. Ўша эпизодлардан яхши ҳаракат қилишди. Бутун жамоанинг ўйинидан қониқдим, дейишим мумкин. Жамоа ёмон кўринмади.

"Акрон"га қарши баҳс ҳам қизиқ ўтади. Эҳтимол, ЦСКА кучимизга тўғри баҳо бермагандир, бундай натижадан кейин Россиянинг бу клуби бошқача кайфиятда майдонга тушса керак. Қолаверса, улар билан ўз ҳисоб-китобимиз бор. Улар биз билан ўйинни бекор қилишганди. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишлари керак. Ким аслида кимлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - деди Вадим Карленович ЦСКА билан ғалабали ўйиндан кейин клуб матбуот хизматига.

Rating: +11   

Comments

+4   
26 jan 08:52:17
Farhod Uktamovich
Бу йилги мавсумдан мухлислар Динамо Самарканд-дан совриндор булиши Чемпион булишини кутишияпти, олга Динамо, давай-давай Динамо
+4   
26 jan 08:46:19
Abduraxmon Vaxobov
Яшавор Динамо!! Яшавор Абрамов!! ОЛГА Динамо!!
+3   
26 jan 10:19:36
Abdumalik Halimov
ЦСКА ни телеграмм канали кетвотти, урисла чидолмаяпти, асосан менсимаслик тепадан туриб гапириш, хуллас урисла уз услубида, Самарканд булса галабадан сармаст, давомиц булиб Акронни хам ер тишлатса янаям Зур буларди, олга Самарканд
+3   
26 jan 08:23:45
Saidjahon
Menimcha bu yil eng zo'r transferlarni Dinamo qildi.Legionerlarni bilmadimu,lekin mahalliy o'yinchilar Abramov o'yin uslubiga mos tanlandi aql bilan o'yinchilar oldi.Shov shuvli bo'lmasa ham bemalol jamoani kuchaytira oladigan o'yinchilar keldi.Bu yil Dinamodan nimadir kutsa bo'ladi.Dinamo va uni muhlislariga omad.
+2   
26 jan 09:35:45
Мирзаев Ю Я
Динамо самарканд яхши шакиланмокда келажаги бор худо хохласа яхши булади
+2   
26 jan 07:54:35
Y@Go_6060
Олга Динамо
   
26 jan 12:35:19
Фарход
Барча Динамо Самарканд ишкибозларини хамда Карленович бошлик бутун жамоани табриклайман , уртоклик булса хам приятно ( ёкимли ) . ☆☆☆☆ админ негадир хар канча вактда комент ёзилганда кайта авторизация утинг маьнода ёзув чикади, ( профиль уз ( паспорт буйича ) номимда, телефон номери хам ) , нимага? ???
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика