Latest news

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  16 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  24 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз" News

Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Динамо" ва "Андижон" жамоалари ўртасида қолдирилган учрашув бўлиб ўтди ва бунда "Динамо" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Доимгидек мавсум охирларига келиб ҳамма учрашувлар қийин бўлиб боряпти. Бугун ҳам қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Негадир иккинчи голдан кейин футбол ўйнашни тўхтатдик. Ўзига яраша муаммолар юзага келди. Дарвозамиз томон бир нечта бурчак тўплари тепилди. Биз мухлислар учун ўйнаймиз ва баҳсни назорат қилишимиз мумкин эди.

- Улуғбек Ҳошимов биринчи таймдан кейин алмаштирилди.

- У жароҳатини даволаб энди майдонга қайтди. Катта паузадан кейин туширишга тўғри келди, шу боис бирданига тўлиқ ўйната олмасдик.

- Биламизки, сиз рақамларга кўп ҳам эътибор бермайсиз. Лекин бу "Динамо" бош мураббийи сифатида 101-ўйинингиз бўлди.

- Тўғри айтдингиз, мен статистикани кузатмайман. Чиндан ҳам бу 101-ўйиним эканлигини билмасдим. Эътибор учун раҳмат. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат.

- Суперлига тугашига иккита тур қолди. Кўп футболчиларнинг "Динамо"дан кетаётгани ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Масалан, Ратиньо ҳам кетар экан.

- Мен бу ҳақда олдин ҳам айтгандим, футболчиларимизга қизиқиш бор. Лекин бизнинг ишимиз уларни олиб қолиш. Ҳар йили мавсум охирига келиб бундай гаплар чиқади ва бу футболда нормал ҳолат. Ҳамма гап клуб қандай йўл тутишида.

- Навбатдаги баҳс "Қўқон-1912"га қарши кечади ва бу ўйин ҳам "Динамо" учун жуда муҳим. Чунки жамоа учинчи ўриндан пастга тушмаслиги лозим.

- Бундай масъулиятни жамоадаги ҳаммамиз тўлиқ ҳис қилиб турибмиз. Насиб қилса, чемпионат тугашига иккита тур қолди ва ҳар иккала ўйинни кўтаринки кайфиятда ўтказишни мақсад қилганмиз. Мухлисларни стадионга таклиф этиб қоламиз.

- Бугун Марко Станоевич ҳимоячи сифатида ўйнади.

- Чунки асосий ҳимоячиларимиз даволаниш билан банд. Шу боис Маркони ўйнатишга тўғри келди. Ва энг қизиғи, бугун ҳимоячимиз Дмитрий Плетнёв ўзининг тўртинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги турни ўтказиб юборади. Бу эса яна битта муаммони келтиради. Станоевич кучли футболчи, тажрибаси ҳам катта. Айнан унинг тажрибасига таянган ҳолда ҳимояга қўйдик.

- "Динамо" таркибида муаммолар кўп, жароҳат олган футболчилар бор, таркиб оптимал кўринишда эмас. Шунга қарамай, жамоани қандай руҳлантиряпсиз?

- Руҳлантириш... Мураббийлик тажрибам шу қадар каттаки, тажрибага таянган ҳолда иш тутишимга тўғри келяпти.

Rating: +7   

Comments

+5   
15 nov 21:42:35
Alexis Dan
Динамо хакикатдан хам совриндор булишга арзийдиган жамоа. Хаттоки уйин жихатдан бизнинг жамоадан хам ёркинрок куринмокда куп уйинда (Нефтчи мухлиси)
+5   
15 nov 20:58:31
Маратик
Карленович динамо мухлислари сиздан минатдор,бу йил камида бронза бизларники,агар кимдир бу йил динамо уз урнида эмас деп уйласа минус куйсин,динамо шу йилдаги Энг хужумкор жамоа
+3   
15 nov 21:25:19
Фарход
Тугриси Динамо уйинида кандайдир '"'мазмун '"' бор ( ушбу жумла футбол терминига тугри келадими билмадим,) { ёзишга хам куркиб колдим, бир, иккита муалимлар бор экан, хато топиб 2 бахо босаяптилар, узур } . Карленович хакакий, жанговор, зур команда тузди. Самаркандлик ишкибозлар Вадим Абрамовдан минатдор. Рахмат хаммага
+2   
15 nov 23:12:35
Behzod Holdorov
Hech qachon fikrim o‘zgarmaydi. Karlenovich hozirgi kundagi O‘zbekistonni eng yaxshi mirabbiyi
+1   
16 nov 00:02:36
Ррр
Галаба билан табриклайман Карленович. Тугриси узим Андижон мухлисиман. Лекин бугун динамо юриб ютди бизни жамоани. Тугриси Динамо агар бошидан этиборини факат чемпионатга каратганда хозир нефтчи билан биринчи уринга талашаётган буларди. Кубок бахслари чалгитиб куйди. Омад Динаможон. Абрамов зур жамоа ташкил килибди.
   
16 nov 00:54:22
Sherali Shodiyev
''Динамо'' сен билан фахрланамиз. Вадим Абрамов маладес. Динамо насиб бӯлса шу йил чемпион бӯлмаса келаси йил Аниқ чемпион бӯлади. Кучли футболчилар келади.
   
15 nov 23:18:09
Илхомжон Сайфуллаев
Тарихий пойтахт жамоаси Динамо. Шу жамоа мени тахминимча шу йилгача 5-6 марта чемпион булади деб уйлагандим. Афсуски Самарканд хокими ва бойлари футболга унчалик кизикишмас экан. Хайрилло Бозоров каби хокими булганда, вилоят салохияти билан ОЧЛни хам бир икки марта олган булар эди менимча.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика