Latest news

10:25Родригонинг вакиллари Англияда  2 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  6 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  1 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  11 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  69 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг ҳолати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди" News

Вадим Абрамов: "Бугун майдоннинг ҳолати устунлигимизни натижада акс эттиришга халақит берди"

Coca Cola Суперлига 17-тур доирасидаги “Қўқон-1912” - “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” жамоаси устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Сўнгги пайтларда нимагадир ўйинни назорат қиляпмиз, ҳужумлар қиляпмиз бироқ ғалаба қозона олмаяпмиз. Бугун майдоннинг ҳолати ҳам устунлигимизни натижада ҳам акс эттиришимизга халақит берди. Ҳисобни очгач, иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик, лекин футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади.


- Жалолиддинов борасида нима дея оласиз? У қайтиб келиши ҳақида хабарлар чиқди. 

- Жалолиддинов борасида нима дейишим мумкин, Москванинг “Локомотив” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Янги келган мураббий эса Жасурга имконият бермади. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Суарес бунга яна бир мисол. Лекин унинг москваликлар билан беш йиллик шартномаси бор.


- ОЧЛда "Пахтакор" ўйинларини кузатиб боряпмиз. Элдорбек Суюнов жуда кўп хато қилмоқда. Уни ҳамон терма жамоасининг биринчи рақамли посбон деб ҳисоблайсизми?  

- “Пахтакор”нинг ОЧЛда яхши натижа кўрсатаётганидан хурсандман. Бу мусобақада футболчилар жуда катта тажриба орттиришмоқда. Бошқа томондан улар қачон қайтишини биз хали билмаймиз. Бироқ 8 октябрь куни терма жамоа ўйинини белгилаганмиз. Бу ўйингача Пахтакор футболчилари қандай холатда етиб келишини билмаймиз. Шунинг учун навбатдаги йиғинга легионерларимизни ҳам чақиришни режа қиляпмиз. Элдор Суюнов? Дарвозабонларимизни оёқда яхши ўйнай олмаётгани биз учун фожиа. Бизда дарвозабонлар билан муаммолар бор. Ёш дарвозабонларни ҳам кузатиб бормоқдамиз. Тожикистон билан ўйинда дарвозани қўриқлаган ёш дарвозабон ҳам ёмон ўйнамади. Аммо тажриба йиллар давомида тўплаганди, ёшларни ўртоқлик ўйинларидан фойдаланишимиз мумкин, бироқ расмий ўйинларда тажрибали футболчиларга кўпроқ суянамиз.  


- Бугунги ўйинда қайси футболчиларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз? 

- “Қўқон-1912” жамоасида Мурод Холмуҳаммедовни терма жамоага мос ўйинчи деб ўйлайман. У ўз ишиниг устаси ҳисобланади. Бизда бугун Лутфулла Тўраев ўзини кўрсатди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика