Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

Вадим Абрамов: "Бразилияга фақат дам олиш учун борганим йўқ" News

Вадим Абрамов: "Бразилияга фақат дам олиш учун борганим йўқ"

Ўзбекистон кубоги соҳиби "Локомотив" клуби бош мураббийи Вадим Абрамов "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Қуйида ушбу суҳбатнинг энг асосий қисмини тақдим этамиз.

- Бразилияга боришимнинг асосий сабабларидан бири дам олиш билан боғлиқ эди. Бундан ташқари айрим ишлар билан ҳам боргандим. Бир неча кун Бразилияда бўлиб қайтдим.

- Тожиев ва Абдуллаев ўзларини четда синаб кўришни исташди. Биз қаршилик қилганимиз йўқ. Жасур Ҳасанов ҳам хорижда ўйнашни истаса биз қаршилик қилмаймиз. Ҳеч кимни мажбурлаб ўйната олмайман.

- Жамоага легионерларни ҳам жалб этамиз. Бир қатор етакчи футболчиларимиз икки ой давомида терма жамоа ихтиёрида бўлишади. Шу боис легионерларни ҳам таклиф этмасак бўлмайди.

- Бразилияга фақат дам олиш учун борганим йўқ. У ерда чемпионат ўйинларини кўрдим. Бразилия футболи қандай эканини ўз кўзим билан кўришни мақсад қилгандим. Танишларим билан футболчилар борасида ҳам гаплашдим. Таркибимизга бразилиялик ўйинчилар қўшиладими йўқми, буни аниқ айта олмайман. Биринчи йиғинимизда кўп нарса маълум бўлади.

- Янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрда Тошкентда бошлаймиз. 6-20 январь кунлари хорижда йиғин ташкил этамиз. Ундан кейинги йиғинларимиз қаерда ва қачон бўлиши ОЧЛдаги рақибларимизга қараб ҳал қилинади, - дейди Вадим Абрамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика