Latest news

08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10

Вадим Абрамов: “Бизни катта марралар кутмоқда” News

Вадим Абрамов: “Бизни катта марралар кутмоқда”

Олий лиганинг 13-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди.

Беллашувда самарқандликлар 2:3 натижасида ғалабага эришишди. Ўйиндан сўнг “Нефтчи” бош мураббийи Вадим Абрамов баҳс борасида қўйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– Бугун сўнгги чизиқда фақат битта ҳимоячи билан ўйнадик. Хозирги пайтга келиб мудофада ўйнайдиган футболчилар етишмовчилигига дуч келяпмиз. Оддий вазиятларда 2 та гол ўтказиб юборилди. Бу эса мақсадимизни янада қийинлаштирди. Голлардан сўнг ўйинни назорат қилиб, рақибга босим уюштиришга уриндик. Бироқ иккинчи таймдаги учинчи тўп вазиятни янада оғирлаштирди. Мен жамоага келишим билан ҳаммасини бирданига ўзгартира олмайман. Хозир қўл остимдаги таркиб билан имкон даражасида натижа кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Албатта айни пайтда “Нефтчи”нинг турнир жадвалидаги ўрни йигитларга қўшимча босим юклаб турибди. Ҳозир бизга ғалаба хар қачонгидан ҳам кўпроқ керак. Фикримча, йигитлар мен қўйган вазифаларни охиригача яхши англамаган кўринади. Ўйинимизда тартибсиз ҳаракатлар кўп. Буни изга солиб олиш учун вақт керак. Ҳужум чизиғи борасида ишлаяпмиз. Бугун рақиб дарвозасига 2 та гол урдик. Бу яхши ҳолат. Хатто ушбу голлар бизнинг ғалабамиз учун етарли бўлар эди. Бироқ “Динамо”нинг голлари барча режани барбод қилди.

Ўз ишимни энди бошладим. Жамоадаги камчиликлар секин-аста ўзини кўрсатяпти. Бизга маҳоратли ижрочилар керак. Давра охиригача ким аслида ким эканлигини билиб олса бўлади. Биринчи даврадан сўнг жамоа учун керакли бўлган футболчиларни олиб қоламиз. Менинг ўз тактикаларим бор. Уларни яшил майдонда намойиш этиб бериш учун юқори савияли футболчилар керак бўлади. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. “Нефтчи”ни катта марралар кутмоқда!

Легионерларни машғулотларда кўришим билан бир қарорга келдим. Уларнинг савияси бизнинг чемпионатда легионер мақомида ўйнаш учун етарли эмас. Шу сабаб бугун уларни майдонга туширмадим, – деди Абрамов



Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика