Latest news

20:37Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 1:3 (матнли трансляция)  127 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  9 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  1 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  8 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Вадим Абрамов: “Бизлар – ватанпарвармиз, терма жамоа манфаати эса ҳамма нарсадан устун” News

Вадим Абрамов: “Бизлар – ватанпарвармиз, терма жамоа манфаати эса ҳамма нарсадан устун”

Бугун “Локомотив” иккинчи давра олдидан жамоага янги қўшилган футболчиларни таништирди.
Таништирув маросимида клуб бош мураббийи Вадим Абрамов ҳам иштирок этиб, журналистлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Вадим Карленовичга Осиё ўйинларига борадиган таркиб билан боғлиқ саволлар ҳам берилгани боис қуйидаги интервью юзага келди.

-   Вадим Карленович, маълумки сентябрь ойи ўрталарида Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоамиз Инчонга жўнаб кетади. Бу мусобақада асосан 23 ёшгача бўлган футболчилар, шунингдек ёши катта уч нафар ўйинчи тўп тепиши мумкин. “Локомотив”дан ушбу мусобақага икки нафар ҳимоячи - Бобур Йўлдошев билан Салим Мустафоевнинг бориши кутилмоқда. Клубга таклиф этилган ҳимоячилар (Саҳоб Жўраев, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов) ўшаларнинг ўрнини ёпиш учун олиндими?
-   Биз кимни ўз таркибимизда кўришни хоҳлаган бўлсак, шу футболчиларни жамоага таклиф этдик. Агар жамоамиздан кимдир Осиё ўйинларига борадиган бўлса, бундан фақат хурсанд бўламиз.

-   Айтайлик, терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов ёши 23дан катта уч нафар футболчингизни ҳам олиб кетса, қандай йўл тутасиз? Масалан, Александр Гейнрих, Лутфулла Тўраев ва Ислом Тўхтахўжаевни.
-   Биласизми, баъзилар мен ҳақимда ёмон гапларни тарқатиб юрибди. Нима эмиш, мен “Локомотив”дан қайси футболчи терма жамоага чақирилса, ўзингни кўрсатма, яхши ўйнама деб айтаётган эмишман. Уммон билан ўртоқлик ўйинида Шавкат Муллажонов тўпни дарвозадан анча баландга тепиб юборганди, бунда ҳам мени айблашди. Ёки бўлмаса Жасур Ҳасановнинг ўйини қовушмаганда ҳам айбни менга тўнкашди. Футболчининг ризқи майдонда, у тўп тепиб пул топади. Шундай экан, мен қанақасига терма жамоада яхши ўйнама, клубда ўзингни кўрсат деб айтишим мумкин. Ахир бу душманлик-ку! Энди саволга келадиган бўлсак, терма жамоа бош мураббийи таркибга кимни олишни ўзи билади. Агар биздан ўйинчи оладиган бўлса, бундан хурсанд бўламиз. Олий лигада ҳар бир клубнинг мақсади юқори ўринлар учун курашиш билан бирга терма жамоага ҳам яхши футболчи тайёрлаб бериш бўлиши лозим.

-   Европа клубларида бу борада вазият сал бошқача. Осиё ўйинлари ФИФА тақвимидан ўрин олмагани боис Миржалол Қосимов легионерларни мусобақага олиб бормайди. Шундай экан, ёши 23дан катта уч нафар футболчи ҳам ўзимизнинг олий лигада ўйнаётган ўйинчилардан бўлади. Масалан, “Локомотив” ҳам ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган ҳолда терма жамоага ўйинчи бера олмаймиз дейиши мумкинми? Ваҳоланки, шундай дейишга ҳаққи бор.
-   Тўғри айтдингиз, шундай дейишга ҳаққимиз бор, лекин биз - ватанпарварлармиз! Қолаверса, Европадан фарқли ўлароқ менталитетимиз ҳам бошқача. Биз учун терма жамоа манфаати ҳар қандай клубнинг шахсий қизиқишларидан устун туради. Эътибор беринг, клубимиз шифокори, массажчиси, керак бўлса маъмури миллий терма жамоада ҳам фаолият олиб боради. Демак, “Локомотив” ЎФФ билан ҳамкорлик қиляпти дея оламиз. Бундан ташқари, футболчиларимиз терма жамоага чақирилмоқда.Терма жамоа Осиё ўйинларидан ғолиблик билан қайтадиган бўлса, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Фақат терма жамоа устози клубимиздан кимларни олиб кетиши борасида бизни хабардор қилиб қўйса бўлгани. Шундай ҳеч қандай савол юзага келмайди.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика