Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  98 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Вадим Абрамов: "Биринчи бўлимда учта ўйинга етадиган вазиятлар яратиб, гол ура олмадик" News

Вадим Абрамов: "Биринчи бўлимда учта ўйинга етадиган вазиятлар яратиб, гол ура олмадик"

Про лига 14-тури доирасидаги "Динамо" - "Навбаҳор-Фарм" (2:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугун ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштирдик. Биринчи бўлимда учта ўйинга етадиган вазиятлар яратиб, гол ура олмадик. Иккинчи бўлим бошида эса кутилмаганда дарвозамизга пенальти белгиланди ва рақиб ҳисобни очди. Ғалаба учун бор кучимизни ишлатишга тўғри келди ва мақсадга эришдик. Йигитларга раҳмат. Икки ҳафтада 4та ўйин ўтказганимизни инобатга олсак, қийин ғалабага эришдик. 

- Бугун таркибда ротацияга қўл урдингиз. Бу жамоа ўйинига қанчалик таъсир қилди?

- Агар биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда бундай савол бўлмасди. Шунга қарамай, захирада бўлган аксарият ўйинчиларни бугун асосий таркибда туширганимдан афсусланмайман. Чунки таркибда тушган ҳар бир ўйинчи ўйинни кучайтирди. Захирадан тушганлар ҳам яхши киришиб кетишди.

- Коике Юдаи бугун қайдномада ҳам йўқ эди. Бу нима билан боғлиқ?

- Жароҳати бор эди, шу боис таркибга кирита олмадик. Таркибда 3-4 нафар ўйинчимизда жароҳат бор. Улар тез орада сафга қайтиши мумкин.

- Бугунги баҳсда Улуғбек Абдуллаев анча фаол кўринди...

- Ҳа, буни эътироф этиш керак. У биринчи марта асосий таркибда ўйнаб, жуда яхши ўйин намойиш этди. Ҳимояда ҳам ўйнаб, кўплаб вазиятлар ярата олди. Унинг ўрнига тушган футболчимиз ҳам яхши ўйин намойиш этди. 

- "Динамо" навбатдаги ўйинини 26 август куни ўтказади. Бу орада режалар қандай?

- Ўртоқлик ўйин ўтказилмайди, йигитларга қисқа дам берамиз. Сабаби кетма-кет 4 ўйинда майдонга тушдик ва 26 августдан 4 сентябрга қадар яна 3та муҳим ўйинга тайёргарлик кўриш керак. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика