Latest news

19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  2 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  11 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  16 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1

Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман" News

Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"

Tags :  "Динамо"
Суперлига 13-тури доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало, мухлислардан узр сўрашим тўғри бўлади, бугун минглаб мухлислар стадионга келганди, аммо биз байрамона кайфиятни улаша олмадик. Барча мухлислардан узр сўраймиз. Вазиятни кейинги ўйинларда ўнглашга ҳаракат қиламиз.


Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, баҳсни ёмон бошламадик, аммо энг аламлиси рақиб сафидаги бир футболчи – Темурхўжа Абдухолиқов бутун жамоамизни яккаликда мағлуб этди. Бу вазиятда ҳимоя чизиғи қўпол хатога йўл қўйди, иккита хато узатма ва биз иккита тўпни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглаш учун чиққандик, аммо яна биз гол уришимиз керак бўлган жойда улар уришди. Бу вазиятда ҳам биргина Абдухолиқов уч кишини доғда қолдирди. Бундай ўйнамаслик керак. Хатоларни таҳлил қиламиз.


- Футболда мағлуб бўлмаган жамоа бўлмайди. Бу мағлубият жамоага совуқ душ каби таъсир қиладими?

- Шунга умид қиламан, чунки ҳаммаси жамоанинг бу мағлубиятга қандай реакция билдиришига боғлиқ. Уч кундан кейин сафарда Қўқон жамоасига қарши ўйнаймиз. Бугунги ўйиндаги хатоларни ўша ўйинда тузатишимиз шарт. 


- Илк мағлубиятга қарамай, ўйиндан кейин мухлислар «Динамо»ни олқишлар остида кузатиб қўйишди...

- Бугун уларни хурсанд қилишни мақсад қилгандик, шунга ҳаракат қилдик, аммо бугун бизнинг кунимиз эмасди. Ҳаракатларимиз самарасини бермади. Кечириб бўлмас хатолар голларга сабаб бўлди. Баъзи вазиятларда совуққонлик ҳам етишмади. 


Мағлубиятдан фожиа ясамаймиз, ҳаммаси ҳали олдинда. Аммо мен учун бундан тўғри хулоса чиқариб, мағлубиятга яраша жавоб қайтара олишимиз жуда муҳим. Қачондир мағлуб бўлардик, барибир.


- «Динамо» 1-давранинг энг ёрқин жамоаларидан бири бўлмоқда. Шунга қарамай, жамоа давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчи? Сабаби юқори ўринлар учун курашишга баъзи чизиқларни кучайтириш кераклиги кўриниб турибди...

- Шубҳасиз, 2-давра олдидан кучайишимиз керак. Аммо қайси чизиқларни кучайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Олдинда муҳим ўйинларимиз бор ва уларда бизга ёрдам бера оладиган футболчилар талайгина. Ўзгаришлар ҳақида эса гапиришга эрта, вақти келса билиб оласиз, - деди Вадим Абрамов ўйиндан кейин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика