Latest news

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  4 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  10 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади" News

Вадим Абрамов: "Арманда ҳар доим вариант бўлади"

Бугун бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Оғир ўйин бўлди, - дея ўз фикрини билдирди Вадим Карленович, - Об-ҳавони ўзингиз кўряпсиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик. Йигитларга шижоат кўрсатишгани учун раҳмат айтаман. Иккинчи давра энди бошланди, секин-аста ҳаммаси ўз ишига тушиб кетади. Хоҳлардимки, Суперлига ўйинларига кўпроқ мухлис келса. Ўз майдонимизда тўп тепишни бошлаганимиздан сўнг мухлислар сони кўпроқ бўлади деб ўйлайман.

- Жасур Жалолиддинов захирада қолди ва ўйиннинг охирларида майдонга тушди. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен таркибни асосан рақибга қараб танлайман. Футболда шундай: ҳаммага имкон бериш керак. Қолаверса Жасур Жалолиддинов анча ёш ва уни бирданига ҳамма ўйинга туширавериб қийнаб қўйиш керак эмас. Жасур ҳали кўп амалиётга эга бўлади.

- Авваллаги йиллари кўрганмизки, "Бунёдкор" айниқса куз ойларига келиб толиқиб қолади. Бу йил шундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак деб ҳисоблайсиз?

- Биласизми, бизда "Арманда ҳар доим вариант бўлади" деган гап юради. Шундай экан, мен ҳам бундай бўлмаслиги учун нимадир вариант ўйлаб топишга ҳаракат қиламан. Қани октябрь-ноябрь ойлари келаверсин-чи, кейин бу саволни ўйлаб кўрамиз.


Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика