Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

"UZREPORTTV"да Евро-2016 ўйинларини кимлар шарҳлайди? News

"UZREPORTTV"да Евро-2016 ўйинларини кимлар шарҳлайди?

"UZREPORTTV" телеканали Европа чемпионатини Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олганидан хабарингиз бор.

Телеканалнинг "Фейсбук"даги саҳифаси берган маълумотга кўра, Евро-2016 учрашувларининг ўзбек тилидаги шарҳларини Алишер Узоқов, Ёқубжон Бобожонов, Санжар Ризаев ва Даврон Файзиевлар олиб боради.


Бундан ташқари Ўзбекистон телевиденияси тарихида илк маротаба Евро-2016 баҳслари бир вақтнинг ўзида 2 тилда шарҳлаб борилади (ўзбек ва рус). "Ўзбектелеком"нинг IPTV хизматидан фойдаланувчилар пульт орқали телевизор ёки тюнердаги махсус бўлимга кириб, ўзлари истаган аудио канални танлаб, Евро-2016 ўйинларини ўзбек ёки рус тилидаги шарҳда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Рус тилидаги шарҳлар эса Отабек Жўраев, Жасурбек Ғайбуллаев, 2010 йил Россиянинг "НТВ Плюс" телеканали томонидан ўтказилган шарҳловчилар конкурсида финалга қадар етиб борган ҳамюртимиз Азиз Ғуломов ва яқиндагина 50 ёшини қаршилаган машҳур футбол юлдузи, 12 Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимовлар томонидан олиб борилади.

Шу билан бирга Россиянинг "МАТЧ ТВ" телеканили таниқли шарҳловчиси Александр Елагин юртимизга ташриф буюрган ҳолда, Евро-2016 ўйинларини плей-офф босқичидан бошлаб финалга қадар "UZREPORTTV" телеканали орқали шарҳлаб боради.

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика