УЗРEПОРТ ТВ сунъий йўлдоши орқали узатилаётган сигналини шифрлашни жорий этди
01 jul 2016 18:07
News
УЗРEПОРТ ТВ сунъий йўлдоши орқали узатилаётган сигналини шифрлашни жорий этди
Ушбу янгилик халқаро қоидалар ҳамда УЕФА талабларига мувофиқ УЗРEПОРТ ТВ телеканали сигналининг географик чекловини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий этилди.
Айни пайтда шифрланган сигнал синовдан ўтказилмоқда. Синов даврида УЗРEПОРТ ТВ телеканали сигналини Ямал-401 йўлдоши орқали қабул қилаётган томошабинлар вақтинчалик кодни киритиб, сигнални қабул қилиш имкониятини текширишлари мумкин бўлади. Бунинг учун эса BISS кодни киритиш лозим:
- ffffff00ffff1000 - 16 рақамли коднинг киритилишини талаб этадиган тюнерлар учун.
- ffffffffff10 – 12 рақамли коднинг киритилишини талаб этадиган тюнерлар учун;
Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, УЗРEПОРТ ТВ нинг шифрланган йўлдош сигнали Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиладиган тюнерларнинг 90 фозини ташкил этадиган фақат BISS шифрларида ишловчи тюнерлар учун очиқ бўлади.
Сигналнинг очиқлигини текшириш натижалари бўйича ҳамда барча юзага келган таклиф ва эътирозларни info@uzreport.uz манзилига ёзиб юборишингизни ёки +(99871) 232-27-30 ва +(99895) 198-33-15 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Comments