Latest news

03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  0 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  1 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  51

"Uzbekistan is a tough team" News

"Uzbekistan is a tough team"

Осиё Кубогида эканлигимизда терма жамоамиз ҳақида кўп илиқ фикрларни эшитдик.

Четга чиққанда хорижлик мураббийлар, журналистлар ва мухлисларнинг Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрини билишга қизиқаман. Одамлар бизнинг терма жамоа ҳақида қандай фикрда экан деган хаёл асло тинчлик бермайди. 

БААда ўтказилган Осиё Кубоги муносабати билан 20 кунча шу мамлакатда истиқомат қилдик. Бу орада терма жамоамиз тўртта ўйин ўтказиб, 1/8 финалдан ортга қайтди. Ҳар бир учрашувни турли ўйин услубига эга жамоаларга қарши ўтказдик: Уммон, Туркманистон, Япония ва Австралия. Биз билан ўйнаган Япония эртага финалда ҳам баҳс боради. 

Бу жамоа ҳақиқатан кучли экан. Йўқса ярим финалда Эронни 3:0 ҳисобида мағлуб этишнинг ўзи бўладими. Бизни мусобақадан чиқариб юборган Австралия ҳам ўзига яраша кучли эди. Австралиянинг БААга ютқазиб қўйгани, БААнинг Австралиядан ҳам кучли эканини англатмайди. Негаки ярим финалда БААга ҳақиқий баҳони Қатар бериб бўлди.

Шунчаки Австралияга қарши баҳсда бизнинг, БААга қарши баҳсда эса Австралиянинг омади келмади. Қисқа муддатли турнирга Қатар яхши тайёргарлик кўрибди. Лекин узоқ давом этадиган саралаш ўйинларида Қатардан нимадир кутиш қийин. Уларнинг бахтига Қатар навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбон бўлгани учун саралаш босқичида иштирок этмайди. 

Хуллас четга чиққандан кейин ким билан гаплашмай, ҳамма терма жамоамиз ҳақида бир гапни айтади: "Uzbekistan is a tough team". Яъни, Ўзбекистон - қаттиқ жамоа. Аслида ҳам шундайми? Осиё Кубогида биз билан ўйинларда Уммон ва Австралиянинг қийналганини кўрдик. Туркманистон шундоқ ҳам кучсиз эди, Япония эса маҳорат эвазига зафар қучди. Аслида-ку, японларга фарқи йўқ экан: босим бўлса-бўлмаса бир хил ўйнайверади. 

Япониянинг яна бир устун жиҳати, захирадан ким тушмасин худди асосий таркибда ўйнаб юргандек бемалол киришиб кетади. Мослашиш учун вақт қидирмайди. Биз билан ўйинда бу жамоа 10 нафар футболчисини ўзгартирди, лекин японлар ўша-ўша: биринчи таркибми, иккинчи таркибми, қоғоздаги фамилияга қарамагунча билиб бўлмайди. Яхшиси тенг кучли иккита таркиб дея қолган маъқул. 

Четда араблар, кореяликлар, японлар, ҳатто Австралия ҳам терма жамоамизга ҳурмат билан қарайди. Уларнинг наздида Ўзбекистон Осиёда исталган жамоани ютиб қўйиши мумкин. Мен биринчи бор мана шу Осиё Кубогида кўрдим: Австралиянинг биздан қанчалик хавотирга тушганини. Фақат кучлиларни енгиш учун бизга айрим жиҳатлар етишмаяпти. 

Купер биринчи навбатда жамоани уйғота билиши керак. Японияга биринчи бўлиб гол урдикми, ҳисобни сақлаб қолишни ўргатиши лозим. Битта чиройли гол уриб кейин иккита ўтказгандан нима фойда. Агар жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари муваффақиятли кечишини хоҳласак, Эктор Купер 90 дақиқа тиним билмайдиган курашадиган жамоани шакллантириши шарт. Таркибга кимни чақиради, қайси тактикани қўллайди, бу унинг иши, лекин биз майдонда курашувчан жамоани кўришни хоҳлаймиз. 

Ўзбекистон қаттиқ жамоа эканига чет элликлар ишониб бўлди, энди ўзимиз ҳам бунга шубҳа қилмайлик. Жаҳон чемпионатига тайёргарликни эса ҳозирдан бошлаш керак. Терма жамоамиз Осиё Кубогида қатнашиб келганидан кейин яна жим бўлиб кетишини хоҳламаймиз. 

Олдинда 18-26 мартда ФИФА кунлари кутиб турибди. Япония ҳали финалда ўйнамай туриб, март ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишини маълум қилди. Бизда эса ҳозирча жимлик. Бу ўринда тезроқ йиллик режани тасдиқлаб (балки тасдиқлангандир), шу асосда ишни давом эттириш керак деб ўйлаймиз.

Rating: +67   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика