Latest news

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   2 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   1 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Уюшма Кубоги-2013 финалида «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» ўйнайди News

Уюшма Кубоги-2013 финалида «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» ўйнайди

2013 йилги Уюмша Кубоги финалида «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари ўзаро куч синашишади.
24 сентябрь куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 2013 йилги Ўзбекистон Футзал Уюшмаси Кубоги ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Ўйинлар якунига кўра, «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» жамоалари мусобақа финалига йўл олишди.

Мусобақанинг бу йилги ярим финал ўйинлари, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг барқарор ва машҳур жамоалари ҳисобланган «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ»га «Uzpromstroybank» ва «СҚБ-Юнусобод» ҳаваскор жамоалари рақиблик қилишди.

Финалга қадар банкнинг ҳар иккала жамоаси Олий Лиганинг бир қатор жамоаларини, жумладан, «Бунёдкор» ва ўтган йилги футзал бўйича барча мусобақалар ғолиби – «Локомотив»ни мағлубиятга учратиб, ўзига хос шов-шувлар кўтариб бўлишган эди. Шундан келиб чиқиб, 2013 йилги Уюшма Кубоги финалида камида битта ҳаваскор жамоа иштирокини тахмин қилиш мумкин эди. Бироқ «Ардус» ва «Максам-Чирчиқ» ўйинчилари савияси барибир юқорироқ чиқди.

Айнан савиядаги фарқ мусобақа финалчиларини аниқлаш ҳал қилувчи роль ўйнади.

Куннинг биринчи ўйинида «Максам-Чирчиқ» рақиб дарвозасига учта гол уриб, танаффусга нисбатан катта устунлик билан чиқиб кетишди. Бироқ иккинчи бўлимда «СҚБ-Юнусобод» ўйинчилари ташаббусни ўз қўлларига олишди ва ҳисобдаги фарқни иккитагача қисқартиришга муваффақ бўлишди. Шунга қарамай, «СҚБ-Юнусобод» ўйинчиларининг ҳимоядаги хатолари «Максам-Чирчиқ» ўйинни 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаши учун етарли бўлади.

«Uzpromstroybank» ўйинчилари «Ардус»га қарши ўйинни анча жонли бошлашди. Улар ўйин бошида иккита самарали ҳужум ташкил этиб, шу билан рақибни довдиратиб қўйишди. Бироқ ўйин охиригача Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинчилари – Артур Юнусов, Дилшод Раҳматов, Николай Свиридов, Андрей Шлёма ва бошқаларнинг саъи-ҳаракатлари самараси ўлароқ «Ардус» ҳаммасини жой-жойига туширди. Ўйин 6:2 ҳисобида «Ардус» ғалабаси билан якунига етди.

2013 йилги Уюшма Кубоги финали 26 сентябрь куни «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика