Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

#Уйдабўл! Нодирхўжа Юлдашев: 2005 йилнинг аламли хотиралари - Тошимуцу Ёшида! News

#Уйдабўл! Нодирхўжа Юлдашев: 2005 йилнинг аламли хотиралари - Тошимуцу Ёшида!

- Отамдан қолган тош ойна қани? Бу интермедияни кўрмаган инсон бўлмаса керак.

Ўша пайтдаги кулгу усталаримизнинг машҳур бўлишига сабаб бўлган ёзувчилар қаторида Мухтор Худойқулов ҳам бор эди. Публицист, жуда кўплаб илмий мақолалар, ҳажвиялар ёзган профессор.

Мухтор Худойқулов ва Саид Аҳмад қаламига мансуб бўлган ҳажвиялар ҳозир ҳам халқимиз томонидан катта қизиқиш билан томоша қилинади. Асли фарғоналик бўлган домламиз футболга қизиқардилар. Кечаги кундаликда ёдга олган Сардор Раҳимовнинг бобоси эди. Битта шу фандан “3” чиқаётганида, “дода, бу бола укам, футболни жонидан ортиқ яхши кўради”, деб баҳойимни олиб берган эди. Лекин 2005 йилнинг иккинчи семестрида футболни яхши кўришим  фойда бермаган. Дода барибир “Нууууч” (3) қўйдилар. Менга баҳонинг  қизиғи қолмаганди. Яхши ўқирдим. Ижодим бор эди, “практикам” жойида. Лекин бир куни бир домла бутун бошли аудиторияда  Тошкентликлар ялқов бўлади, улар отасининг пулига кирган, унақа-бунақа, сенларга ким қўйибди “аъло” баҳо олишни деб “3” қўйди. Алам қилди. Кейин бор-е, дедим. Мактабда ҳам худди шундай бўлди. Журналда геометриядан (шу фанни жуда яхши кўрардим) 4та “5”, битта “4“ турганди. Чорак аниқ “5” чиқиши керак бўлган. Шунда математика ўқитувчим, холамга юзланиб: «Маъмура, сизнинг ҳурматингиз, жиянингизга мана “4” қўйдим» деб тап-тайёр “5”ни битта пастга тушириб қўйганди. Тушунмадим, ёшман, индамадим. Кейин калла ишлаб қолди. Тўхта, холангни ҳурматига “4” қўйдими? Демак, қийналиб ўқиш шарт эмас. Мақтаниш эмас, 7-8 синфгача кўпчилик қизлар математикани мендан кўчирарди. «Жвачка» олиб берган болага, расм дарсида расм чизиб берардим, бизнес! Хуллас, тушуниб етдимки, билим “зачётка” ва “табел”да эмас, каллада бўлиши керак. 2000 йилги вазият 2004 йил қайтаргач, ўқишни йиғиштирдим. Фақат дарсларга борардим холос. Давоматим яхши бўлгани учун ўз-ўзидан “3” чиқаверди. Муҳими, курсдан қолмадим, менда ҳам ўша диплом, “5”га ёпганда ҳам. Фарқи рангида, аммо қизил ҳам, кўк ҳам ҳозир қаердадир, шкаф ичида ётибди, қоронғиликда. Шунинг учун кўп бора ёш шогирдларга айтаман, журналистика ва медицина соҳасида кўпроқ амалиёт кейинги тақдирни ҳал қилади. Умуман олганда ҳар бир соҳада амалиёт ўта муҳим.


Қисқаси 2005 йил мана шундай бошланди. Футбол эса ундан ҳам зўр бўлди. Аниқроғи, аламли мағлубиятлар ва ЎФАнинг нотўғри қарорлари натижасида ЖЧ саралаш плей-оффида қолиб кетган йилларимиз айнан шу даврга тўғри келди.


2005 йил Халқлар Дўстлиги саройи томонидаги бинодан ЎзМУнинг катта биносига кўчган эдик. Журналистика факультети илк маротаба тузукроқ футбол жамоасини кўрди. Нимадир бўлиб футболни яхши ўйнайдиган болалар йиғилганди курсимизда. Иқтисод ва ҳуқуқшунослик факультетига имкониятни бой берардик. Уларга қарши ўйинларда ҳакамлар ҳам ўзгариб қоларди. Сабаби, Университетнинг “бой” факультетлари эди. Факультет ўртасида эса, 4 йил чемпионликни ҳеч кимга бермадик. Бир йили 2та таркибимизни ўзи финалда ўзаро ўйнади. Қисқаси, “ёрворардик” мини футбол мусобақасида. Дарвозада мен турардим, катта футбол бўлса Даврон Кабулов (бўйи узунроқ эди). 2005 йил “Пахтакор” фан клуби, тарихда биринчи маротаба “Пахтакор” биносида ташкил қилинди. “Бунёдкор”да фан клуб ёпилганидан кейин мен лойиҳа тайёрладим ва матбуот хизматидаги акаларим - Улуғбек Мирзаев ва Бахтиёр Шириновга кўрсатдим. Улар ўз ўрнида Самвел Бабаян олдига олиб киришди. Бабаян мени анча таниб қолган эди у пайтлар. Ўйлаб ўтирмай, фан клубга тайинлади ва мен кейинги уч йил “Пахтакор” матбуот хизмати хонасида фан клубни юритдим. Маош бўлмаган, аввалдан айтиб қўяй!


Ўша йиллари “Пахтакор”дан ташқари “Трактор” ўйинларини жуда ёқтирардим. “Трактор” ўйинларига “Беруний” метро бекатидан аввал “Алишер Навоий”га боргач, у ердан “Пахтакор” орқали “Максим Горкый” (Ҳозирги “Буюк ипак йўли”)га етиб олардик. Ундан кейин 101-автобусда, тиқилинчда амаллаб ТТЗга бориб, Вадим Абрамов ижросидаги ўйинларни томоша қилиб, Чилонзорга қайтардим. Абрамовнинг бир одати бўларди. Ҳеч қачон ўйинларни захира ўриндиғидан ўтириб кўрмасди. Зўрға илиниб турадиган 2-қаватда номи ВИП бўлган трибунада ўтирарди. Чекка бир секторда, ёши чамаси 45 ёшлардаги ака, “Трактор Вперёддд!!”, “Трактор чемпион!” деб бақириб ўтирарди. Ҳеч қачон омма орасига кирмасди у мухлис. Ёши катта ўқувчилар “Трактор” ўйинига келган бўлсалар, у акани эслайдилар.




"Трактор"нинг энг яхши кўрган жамоаси "Насаф" эди. Қаршиликлар кимни ютсалар ҳам, "Трактор" билан Тошкентдаги ўйинларда жуда қийналарди. Бир ўйин тарихини айтиб беришган. Қанчалик рост, ёлғон билмадим. Футболчи ва мураббийлар ўта иримчи бўлишади. Кимдир, "Насаф" мураббийларидан бирини мушукка ирим қилигини айтган. Шунда тракторчилар "Насаф" ечиниш хонасига қора мушук олиб кириб қўйишган. Футболда нималар бўлмайди дейсиз.


Аслида мавсум мен учун ёмон хабар билан бошланган эди. “Беруний” бекати олдидаги газета дўконида катта қилиб «Ўзбекистон футболи» газетасини ёпиштириб қўйишган, сарлавҳани ўқиб “тамом” бўлдим, “Миржалол Қосимов “Машъал”да”! Қандай қилиб, Қосимов “Машъал”да? Ўзимга савол берардим. Ҳазм қилиш қийин бўлди. Чунки мен ва бошқа “Пахтакор” мухлислари уни жамоамиз сафида кутаётган эдик. “Алания”га кетишидан олдин Миржалол ака “Пахтакор”да ўйнаб кетганди. У пайтлар ёшмиз, интернет йўқ, нимага “Пахтакор”га қайтмади, нима учун “Машъал”га ўтди? Яқин-яқинда билганмиз. “Бунёдкор” лойиҳаси аслида 2004 йил “Машъал”да бошланган эди. Қосимов айнан шу лойиҳа асосида Муборакка борган. Ундан ташқари, “Пахтакор” мураббийлар штаби билан ҳам муносабат “жа” зўр бўлмаган. Қосимов “Mazda 3” олибди совғага, бу миш-миш тезда тарқалди. ТТЗдан анча ўтганингиздан кейин Геофизика деган жойда “Машъал”нинг базаси бўларди. Мавсум оралиғида Беҳзод Назаров билан ўша ерга бордик. Бизга Бобурбек Турсунов “Футбол Экспресс”га хабар тайёрлагани ҳамроҳлик қилди. У пайтлар “Футбол Экспресс” ёки “Интер Футбол”да мақола чиқариш жуда қийин бўлган. Ўта кучли рақобатни енгиб ўтиш керак бўларди. Бу ҳақда 2006-2007 йиллар воқеаларида эслайман. Базага ташриф буюриб ўша “Мазда”ни ўз кўзим билан кўрдим. “Даҳшат” машина. Бошқа машиналар орасида ажралиб турарди. Қисқаси, “Машъал” Қосимовни илиб кетди.


29 октябрь куни “Машъал”ни “Пахтакор” ўз майдонида енгса бўлди, чемпионликка бир қадам ташлайди! Биз мухлислар, чемпионликни нишонлаш учун стадионга ҳар доимгидан эрта келганмиз. “Машъал” эса ОЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боряпти. Асосий рақиб “Машаъл”. Шу ўйинга ҳали ҳам шубҳам бор. У пайтлар ҳеч нимани тушунмаймиз. Узоқдан Илҳом Суюнов гол уриб қўйди, 72-дақиқада. 70-дақиқа умуман деярли ҳужум қила олмаган “Машъал” 74-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди, 77-дақиқада Жасур Ҳасанов “Машъал”ни олдинга олиб чиқди. Жаҳлимиз чиққан, фахрий мухлислар билан пастга тушдик. Самвел Бабаян кейинги ўйинда албатта ютишга ва жамоа чемпион бўлишига ваъда берди. Чунки “Пахтакор” яна 2та ўйин ютқазса, “Машъал” ОЧЛдан каттасига эга чиқиб қолиши мумкин эди.


Ўзбекистон Кубоги финали олдидан мадҳия ўчиб қолса бўладими. Қарасам футболчиларнинг қўллари кўксида, гимн ёқиладиган эмас. Бор овозимда мадҳия айта бошладим. Овозлар чархланган, Жамшид деган дўстим қўшилди. Кейин яна 2 нафар бола. Гимн айтишимизни пастдан туриб кўриб қолган Асқар ака (Толибжонов) қўллари билан давом этинглар ишорасини қилди. Қизиқ пайтлар эди...


Лекин Ўзбекистон терма жамоаси учун аламли йил бўлди. ЖЧ-2006 саралаш ўйинларининг иккинчи босқичида Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қувайт билан бир гуруҳдан жой олдик. Япония, Эрон, Баҳрайн ва КХДР иккинчи гуруҳда эдилар. Ўша йиллари Саудия Арабистони гуллаган даврлар. Корея ҳар доим кучли. Барчаси 1 йил ичида ҳали бўлиши керак, шундай бўлди ҳам. Ўз майдонимизда Саудия Арабистони билан 1-турда дуранг ўйнаганимиздан кейин сўнгги тургача ғалаба нима эканлигини билмадик. Ҳатто Қувайтга сафарда имкониятни бой бериб келганмиз.


17 август куни “Пахтакор” Марказий стадионида бор-йўғи 2 очкога эга Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 очколик Қувайтни қабул қилиши керак. Дуранг ҳам Қувайт фойдасига эди. Стадионда жой қолмаган. Перашкачи-ю, пистачиларнинг савдоси “5”! Шу ўринда бир воқеа эсга тушди. Энг зўр нарса у пайтлар “Пахтакор” Марказий стадиони олдидаги қўлбола хонимлар бўларди. Помидор томати оқиб турарди. Энг арзон ва тўйимлиси – хоним! Бир куни “Миллионлар ўйини” кўрсатуви муаллифи Мурод Ризаев, 1 апрель ҳазил кунида, эртага “Пахтакор” ўйнайди деб айтиб юборган. Бу 2000 йилларнинг боши адашмасам. Интернет йўқ замонлар. Хоним ва пистачи холалар қоплаб писта, тоғоралаб хонимлари билан стадионга келишган. Ўйин йўқ ))... Шунда Мурод акани қидириб қолишган. Бу воқеани эшитган одам, ҳозир қотиб кулса керак.



Қисқаси, ўйин бошланди. Мен доимгидек, Анвар Солиев мухлисиман. Табиийки, Гейнрих ҳам бор уларнинг ичида. Нима учундир Шацкихни ёқтирмасдим. “Динамо” Киев ўйнаса голлар урарди, Ўзбекистонда йўқ. 2004 йилги Осиё чемпионатига касалликдан қўрқиб бормаганлигини газетада ўқиган эдим.


Ўйиннинг расвоси чиқди, 5 мингга яқин мухлис 1-таймдан кейиноқ кетиб қолди. Қувайт 2та голни Сафонов дарвозасига “тиқиб” бўлганди. Кайфият йўқ, мен ҳам ЖЧни кўраманми ўзи бу дунёда деб ёши катта мухлислар бақириб қолади. Қувайт гол урса, ура деб бақириб, кейин отасидан, “ўтир эй, бизникилар ўтказди”, деб дакки эшитганлар ҳам бўлган. Танаффусга бир амаллаб Серверни пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни қисқартириб чиқиб кетдик.


Иккинчи бўлимда Гейнрих ўрнига Анваржон тушди-ку... “Пахтакор” мухлиси бор, Асқар ака, ёшлари катта. Газета кўтариб туриб, ТВларга жуда кўп чиқардилар. Кейин билсам, ўйиндан олдин операторлар билан келишиб қўярканлар. Мен ҳам шу йўлга ўтгандим. Анваржон, Анваржон деб бақириб қўярдилар. Солиев тушгач ўйин ўзгарди-қўйди. Аввалига Макс ҳисобни тенглаштирди. Ҳисоб тенглашгач, ютишимизни аниқ сездим. Биринчи бўлимдан кейин дўстларим билан, агар ғалаба қозонсак, уйга битта шортикда, пиёда кетишимни айтгандим. Майка ва оёқ кийимларимни ечиб. Бир пайт Миржалол Қосимов бурчак зарбасини амалга оширди, ГОЛЛЛ!!! Анвар Солиев гол урганди. Стадион “портлади” худди лава отилгандек бўлди. Боб Хоугтон қўрқмай ҳужумкор ўйин намойиш қилганди. Ким билади, англиялик мутахассис эртароқ келганида балки ЖЧга чиққан бўлармидик. Шаҳсан мен ундан кейин бундай ҳужумкор Ўзбекистон терма жамоасини ҳали кўрмадим.




Гаров есть, гаров! Битта шортикда қолдим, қолган ҳамма нарса қўлимда. Камига юз ва бадан Ўзбекистон байроғи билан бўялган. “Пахтакор” стадионидан чиқиб метрога яқинлашганимни биламан, ОМОНчилар “кийимларингни кий, бўлмасам грузовойга тиқаман”, деди. 18 ёш, қаршингда маска кийган ОМОН. Йўқ дейсанми, “Хоп бўлади, акажон”. У пайтлар Навоий кўчадаги магазинчилар “Пахтакор” ёки МТЖ ўйнаса тунги сменага қолардилар ва дуо қилиб ўтирардилар, “Пахтакор” ютқазмасин деб. Ютқазган куни синмаган ойна қолмасди. Омончилар ҳам то Хадрагача бўлган магазинлар олдида турар эдилар, эҳе...


“Баҳрайнни ютамиз, биз ЖЧга борамиз”... Роса бақирдик. Лекин чучварани Тошимицу Йошида деган “аблаҳ” хом санатди. 1:0 ютдик, пенальтидан яна гол урдик. Лекин расво қилди. ФИФАнинг қоидаси қолиб, ўзи янги Америка очди. Қайта тепилиши керак бўлган пенальтини бекор қилди. Қарғишга қолди. Стадионда нима бўлгани, кейинчалик ҳам тушуна олмадик. Плей-оффгача вақт озгина қолган. ЎФА ўйинни бекор қилишни сўради. Ҳозир ҳам бу ишнинг тепасида айнан ким тургани биров очиқ айтмайди. Кўпчилик Никимбаевни айблайди, у фақат ёзиб берган, чунки инглиз тилини биларди. Натижада Тошкентдаги ўйин натижаси бекор қилинди. Жавоб учрашуви бўлиши керак бўлган Баҳрайндаги ўйингача Тошкентда яна битта учрашув ташкил қилиш бўйича ОФК қарор чиқарди. Баҳрайн иккинчи ўйинда анча ўзига келиб олганди, ҳисобни ҳам улар очишди. Яна Қувайт сценарийси бўладими десак, ўйин дуранг билан тугади. Сафарда эса 0:0. Хайр, ЖЧ!


Уйда бўл, 2006 йилда кўришгунча!


2004 йил хотиралари.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика