Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  0 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Устоз хотирасини ёдлаб ёхуд анъана давом этади News

Устоз хотирасини ёдлаб ёхуд анъана давом этади

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган II анъанавий турнирда СЎЕАИБЎСМнинг Урганч ва Хива шаҳарлари, Урганч ва Янгиариқ туманларида фаолият юритаётган гуруҳлари тарбияланувчиларидан иборат 9 та жамоа иштирок этди.

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (СЎЕАИБЎСМ) томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, вилоят спорти, хусусан, футболи фидойиси Шуҳрат Ваисовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида футбол бўйича турнир ташкил этилди.

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида ўтказилган II анъанавий турнирда СЎЕАИБЎСМнинг Урганч ва Хива шаҳарлари, Урганч ва Янгиариқ туманларида фаолият юритаётган гуруҳлари тарбияланувчиларидан иборат 9 та жамоа иштирок этди.

Мусобақанинг финалида Хива шаҳрининг “Ёшлик” ва Урганч туманининг “Лочин” жамоалари учрашди. Бу ўйинда хивалик ёш футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, хотира турнири ғолиби бўлишди. Фахрли учинчи ўринга Урганч шаҳрининг “Наврўз” ва “Динамо” жамоалари лойиқ кўрилди.

- Мазкур биринчилигимиз ёш футболчиларимизнинг маҳоратини янада оширишга қаратилган бўлиб, бунинг баробарида, устозимиз хотираси ёд олинди, - дейди СЎЕАИБЎСМ директори Жамоладдин Абдуллаев. – Ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшларимиз қалбида инсонларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини уйғотишда, миллий қадриятларимизни авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Турнирнинг ёпилиш маросимида мусобақа ташкилотчилари, марҳум Шуҳрат Ваисовнинг яқинлари, оила аъзолари ва шогирдлари жам бўлишди. Ўз навбатида ғолиб ва совриндор жамоалар футболчиларига тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар топширилди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари деб топилган Аброр Оллаберганов, Комрон Назаров, Раҳимбой Машарипов (ҳаммаси “Ёшлик”), Умар Аитов, Расул Солиҳжонов, Имомаддин Ортиқов (ҳаммаси “Лочин”), Дилшод Бектурдиев, Ҳурмат Шарипов, Шаҳзод Рўзметов (ҳаммаси “Динамо”)лар ҳам совғадан четда қолишмади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика