Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Усмонали Исмоналиев "Пахтакор" билан ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нега? News

Усмонали Исмоналиев "Пахтакор" билан ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нега?

Маълумки, эртага Суперлиганинг навбатдаги тур ўйинлари бошланади.

 Чемпионат аутсайдери "Андижон" ўз майдонида пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилади. "Бургутлар" таркибида бўлажак учрашув олдидан жиддий йўқотиш мавжуд.  Гап жамоанинг етакчиси Усмонали Исмоналиев ҳақида кетмоқда.  4-рақам эгаси охирги турларда ҳужумчи сифатида харакат қилиб,  ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиш билан бирга сайтимиз рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин эгаллаб келмоқда. Шу муносабат билан Усмонали билан суҳбатлашиб,  айрим саволларга жавоб олдик.

- Усмонали, "Металлург" билан ўтган ўйинда жамоангиз тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.  Бунинг учун Сизларга нима етишмади деб ҳисоблайсиз?

- Агарда жамоамиз таркибига эътибор қаратадиган бўлсангиз, ҳамма футболчилар  деярли бир хил ёшдамиз.  Суперлигада бунгача кўп ҳам ўйнамаган йигитлар бор. Шунинг учун бизга озгина махорат етишмаяпти. Албатта,  ўз майдонимиздаги баҳсда ҳам ғалаба қозониб,  мухлисларимизни қувонтиришни истагандик.  Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида муносиб туриб бера олмадик.  Бунинг оқибатида рақиб жамоа иккита голи билан жазолаб кетди.  Жуда ҳам аламли мағлубият бўлди.  Лекин бу  -  футбол. Натижа тарихда қолди. Энди эътиборни кейинги ўйинга қаратиш керак.  

- Икки ўйиндан буён ҳужумчи вазифасини бажариб,  активингизга гол ёздириб келяпсиз.  Харакатларингиздан кўнглингиз тўляптими?

-  Биласизми ҳужумчи сифатида ўйнаш мен янгилик бўлаётгани йўқ.  Чунки олдин ҳам марказий ярим ҳимоя ва ҳужумчи ортида ўйнаганман.  Тўғриси менга мудофаа чизиғида ўйнашдан кўра, ҳужумчи сифатида харакатланиш қулайроқ бўляпти. Шунинг учун ўзимни ўйинимдан кўнглим тўляпти дея оламан.  Аммо жамоамизнинг охирги учрашувда мағлуб бўлгани дилни хира қилди.

- Championat.asia сайтининг тур рамзий терма жамоасига тушиб келаётганингиз ҳам кайфиятни кўтарилишида муҳим ўрин тутаётган бўлса керак?

- Менимча бундай эътироф ҳар бир футболчига завқ бағишлайди. Янада олдинга интилишида далда бўлади. Мен ҳам сайтингизни доимий кузатиб бораман. Албатта, рамзий терма жамоада ўзимни кўриб хурсан бўламан. Лекин юқорида айтганимдек, жамоангиз омадсизликка учраса, шахсий ютуқлар унчалик ҳам татимас экан. Фурсатдан фойдаланиб,  сайтингиз ижодкорларига менга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдираман.

- Нима деб ўйлайсиз, давралар оралиғида келиб қўшилган легионерларнинг фойдаси қанчалик тегмоқда.  Масалан Совпелни ўрнида махаллий бошқа бир футболчи ўйнагани маъқул эмасми?  Айтайлик,  Фарҳод Соҳибжонов.

- Нафақат легионерлар. Балки бошқа футболчилар танлови бўйича ҳам фикр билдира олмайман. Чунки жамоага кимни олишни мураббий ҳал қилади. Эхтимол сиз айтгандек, легионерлар бугунги кунда  маҳаллий футболчидан бир бош устун эмасдир. Аммо ҳаммани ўйнаш фурсати келади. Мураббий рақиб жамоага қараб,  ўйинчиларни танлайди. Унинг ишига аралашмаслик керак.

- Эртага жамоангиз яна ўз майдонида ўйнайди.  Бу сафарги рақиб  -  Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" клубидир. Тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда? 

- Афсуски эртанги ўйинда сариқ карточкаларим сони 4тага етгани сабабли иштирок эта олмайман.  Бу ҳақда кеча билдим.  Шунинг учун "Пахтакор"га қарши кечадиган учрашувда жамоадошларимга омад тилайман. Қийин учрашув бўлиши аниқ.  Умид қиламанки, йигитлар ўзини кўрсатиб, ижобий натижа билан мухлисларни хурсан қилади.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика