Latest news

09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  1 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  8 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  2 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  4 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   2 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  44 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  7 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  455

Усмон Тошев: "Жамоа ўсишда давом этяпти" News

Усмон Тошев: "Жамоа ўсишда давом этяпти"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Япониядан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Хабарингиз бор, 15 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раунд 4-тур учрашувлари ўтказилди. Ўз майдонида Японияни қабул қилган Тожикистон терма жамоаси 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу Тожикистоннинг саралашдаги биринчи мағлубияти бўлди. 

Ўйинда Такуми Минамино иккита гол урган бўлса, яна бир гол Такума Асано ҳисобига ёзилди. Тожикистон терма жамоаси бунга қадар Японияга қарши охирги марта 2011 йил баҳс олиб борган ва ўшанда 0:8 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Гарчи навбатдаги мағлубият ҳам йирик кўриниш олган бўлса-да, бош мураббий Усмон Тошев жамоа ўсишда давом этаётганини билдирди. 

"Тайёргарлик бўйича кам вақтга эга бўлганимизни ҳисобга олиб бу мағлубиятни ваҳимали демаган бўлардим, - дейди Усмон Қудратович. - Футболчиларимиз кучли жамоага қарши бор куч билан ўйнашди. Афсуски, ҳар икки жамоанинг савияси барибир фарқ қилади. Натижадан хафамиз, лекин жамоа ўсишда давом этяпти деб бемалол айта оламан. Футболда пойдеворсиз жамоа қуриб бўлмайди. Қачонки кучли рақибларга қарши ўйнаб ўсишга эришамиз. Япония билан баҳс биз учун яхши сабоқ бўлди". 

Тожикистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида Мьянма ва Қирғизистонга сафар қилади.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика