Latest news

16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  0 16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  21 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  5 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  17 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими? News

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими?

Хабарингиз бор, Усмон Тошев ўтган мавсум "Бухоро" клубида бош директор сифатида ишлади.

Ушбу давр мобайнида клубда қандай ишлар амалга оширилганини ёдга оламиз: 

- Клуб номи фақат оғзаки тарзда "Нурафшон"га ўзгартирилди. Ҳар қандай ҳужжатда "Бухоро" номи қолаверди.  

- Тожикистонлик мурабий Далер Каясов, дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев, футболчи Тохир Маладўстов ва техник директор Бахтиёр Дадаматов билан 5 йиллик шартномалар тузилди. 

- Яна бир қатор футболчилар билан 5 йиллик шартномалар антиқа тарзда тузилди. Унга кўра, Усмон Тошев "Бухоро" бош мураббийлигини тарк этса, ушбу футболчилар автоматик тарзда эркин агентга айланарди. Якунда шундай бўлди ҳам. 

- Бахтиёр Дадаматовга 90 миллион сўм, Каясовга 119 миллион сўм, Тохир Маладўстовга 55 миллион сўм компенсация пули тўланди. 

- Алишер Тўйчиев эса клуб билан музокарага киришмаяпти. Айни пайтда у ФИФАга мурожаат қилиб, 2025 йил охиригача бўлган ойлик маошларини, яъни 537 миллион сўм тўлаб беришини сўрамоқда. 

- Усмон Тошев бош директорлиги пайтида туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаровга 2021 йил 10 июлига қадар барча қарздорликларни ёпиш бўйича кафолат хати берилган. Хатда агар ушбу пуллар ўз вақтида тўланмаса, Жапаровга йил охиригача бўлган ойлик маош ва мукофот пуллари берилиши кўрсатилганди. Якунда пуллар тўланмади ҳамда Жапаров ФИФА орқали ўйнамаган ойлар учун ҳам жами 116 миллион сўм маош ҳамда мукофот пулларини қўлга киритди.

Ҳозирги раҳбарият "Бухоро" клуби олдида турган муаммоларни ечишда астойдил ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, "Бухоро" клуби ушбу қийинчиликларни ортда қолдириб, ўз ғалабалари билан мухлисларни ҳали яна хурсанд қилади.

Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика