Latest news

14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  1 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  9 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  2

Ушбу мавсумда "Барселона"га халақит бермаган 5 муаммо News

Ушбу мавсумда "Барселона"га халақит бермаган 5 муаммо

"Барселона" - Испания чемпиони.

Жамоа бу мавсумда ЛаЛигада фақатгина бир учрашувда мағлубиятга учради, иккита совринга эга чиқди. Гарчи, мавсум бошланишидан олдин жамоада бир неча муаммолар кўзга ташланган бўлса-да, бу фантастик мавсум ўтказишга халақит қилмади.

5. НЕЙМАРНИНГ КЕТИШИ

Сўнгги йилларда Каталония жамоасининг асосий футболчиларидан бирига айланган Неймар 222 млн евро эвазига ПСЖга ўтиб кетди.

Бу жамоа учун катта муаммога айланди. Воқеалар ривожи шундай тус олдики, "Барселона" Неймар иши билан банд бўлиб қолди ва ҳадеганда ҳам янги футболчи излайвермади. "Барса" мухлислари эса "МСН" триоси бузилиб кетмаслигини истаганди.

Бироқ барчаси "кўк-анорранглилар" зарарига ишлади. Неймар кетди, унинг ўрнига "Боруссия"дан Усмон Дембеле трансфер қилинди. Январь ойида эса Филиппе Коутиньо сотиб олинди.

4. СУПЕРКУБОКДАГИ ТАҲҚИРЛАНИШ

Ўзининг узоқ йиллик принципиал рақибига мағлуб бўлиш - жуда ёмон иш. Ўтган ёзда "Барселона"нинг Испания суперкубогида "Реал"га қай тарзда мағлуб бўлгани кўпчиликнинг ёдида.

Неймар ПСЖга ўтиб кетганидан кейин Каталония гигантининг асосий таркибида муаммолар юзага келганди. Шу боисдан "Барселона" барқарор даражага туша олмади ва жамоанинг савияси "Реал"дан пастлиги билиниб қолди. Илк баҳсда "Барса" Каталонияда 1:3 ҳисобида ютқазди. Шу орқали "Реал" иккинчи баҳсга қадар масалани ҳал қилиб қўйди. "Сантьяго Бернабеу"да ҳам вазиятлар ўзгармади. "Барселона"нинг ўйинлари ёрқин кўринмади. Ўша ўйинлар орқали "кўк-анорранглилар" кучли жамоа эмаслиги айтилганди ва жамоа қаттиқ танқид қилинди.

Бироқ Вальверде барчасини тўғри йўлга қўйди ва жамоани фантастик савияга олиб чиқа олди.

3. СУАРЕСНИНГ ЖИСМОНИЙ ҲОЛАТИ

"Барселона" бу мавсумда бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Жамоа мавсумни паст темп билан бошлади. Шунингдек, Мессининг триосидаги футболчилар ўзини кўрсата олишмади.

Уругвайлик Луис Суарес кўп бора яхши вазиятлардан гол киритишни уддаламади. Фақатгина вазиятлар эмас, бошқа жиҳатларда ҳам у оқсади.

2014 йилда "Барселона"га бориб қўшилган ҳужумчи ўзининг энг ёмон мавсумини ўтказаётган бўлса ажаб эмас. У аргентиналик маэстрога етарлича ёрдам бера олмади.

2. ДЕМБЕЛЕНИНГ ЖАРОҲАТИ

Неймарнинг ўрнига катта сумма эвазига трансфер қилинган ёш "болакай" ўзини кўрсатишга вақти етмади. У тезда жароҳат олди.

Тиббий текширувлардан сўнг, франциялик футболчида жиддий жароҳат борлиги ва у камида 6-8 ҳафта майдонга тушмаслиги маълум қилинди.

Орадан 7 ҳафта ўтиб, у яна сафга қайтди. 20 ёшли футболчи "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда Паулиньонинг ўрнига захирадан майдонга туширилди.

105 миллионлик футболчи борасидаги муаммо "Барселона"га таъсир қилмади. Дембеле бирданига Неймарнинг ўрнини босиб кета олмади.

1. ЯНГИ БОШ МУРАББИЙ

Ўтган мавсумда Луис Энрике тўсатдан жамоадан кетишини маълум қилди. Бу кутилмаган қарорлигини барча билди.

Узоқ муддат давомида "Барселона" янги мураббий излади ва Эрнесто Вальвердени "постга қўйди". Албатта, ҳали топ-жамоаларда ишлаб кўрмаган мураббийнинг қандай салоҳиятга эга эканлигини яхши билмаймиз, бироқ ўтган мавсумда унинг бошчилигидаги жамоа ЛаЛиганинг 7-поғонасини эгаллаганди. Бу ёмон натижа эмас албатта.

Мавсум жуда ёмон бошланди. "Реал" Суперкубокда "Барселона"ни ҳар томонлама мағлуб этди. Вальверде ва унинг шогирдлари катта танқидга учради, мағлубиятни кўтара олмаган мухлислар унинг кетишини исташди. Аммо муаммолар ортда қолди, Вальверде ўзини қўлга ола билди ва жамоадаги тизимни тўғри йўлга қўйди. Оқибатда унинг "Барселона"си барчамиз кутган ўйинни намойиш қилиб бера олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика