China Cup-2019. Ўзбекистон терма жамоаси йирик ҳисобда Уругвайга мағлуб бўлди
22 mar 2019 18:25
News
China Cup-2019. Ўзбекистон терма жамоаси йирик ҳисобда Уругвайга мағлуб бўлди
Уругвай - Ўзбекистон 3:0
Гол: Перейро 5, Стуани 24, 82.
Бош ҳакам: Милорад Мажич.
Уругвай: Муслера, Касерес, Годин (Коатес 63), Хименес, Лаксальт (Гонсалес 61), Нандес (Родригес 77), Весино, Бентанкур (Торрейра 70), Лодейро (Сараччи 61), Стуани (Гомес 83), Перейро.
Ўзбекистон: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Аҳмедов, Шукуров, Сидиқов (Алибоев 72), Машарипов, Ҳамдамов (Мирзаев 65), Шомуродов (Бикмаев 65).
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов 59, Сайфиев 63, Машарипов 79, Хименес 86.
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Уругвай - Ўзбекистон 3:0
90+2. Машарипов рақиб жарима майдончасининг ўнг қанотида жарима зарбаси ишлаб олди ва уни ўзи ўйинга киритди. Муслера узатилган тўпни илиб олди.
90+1. Асосий вақтга 2 дақиқа қўшиб берилди.
90. Вакилларимиз бурчак зарбасини амалга оширишмоқда. Узатилган тўп уругвайликлар томонидан қайтарилди.
85. Захирадан ўйинга қўшилган 20-рақамдаги Родригес ҳимоячиларимизни осонликча алдаб, дарвоза томон зарба берди. Қувватовдан сейв. Бурчак зарбаси узатилганидан сўнг Хименес Санжар Қувватовга зарба бериб юборди. Ҳакам хуштагини чалиб, қоида бузилганини кўрсатди.
82. ГОЛ! 3:0. Яна Стуани. "Жирона" форварди ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага буриб қўйди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
80. Машарипов иккинчи қаватдаги курашда қўлини ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.
79. Кристиан Стуани узоқ масофадан Қувватов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Зарба жуда ноаниқ.
76. ЗАРБАААА! Перейро дарвозамиз тўсинини синдириб юборай деди. Уругвайлик футболчи жарима майдончамиз ичидан гол уришга ҳаракат қилди, аммо тўп тўсинга тегиб, ўйинга қайтди.
75. Статистика. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик биз томонда: 51%-49%
72. Ўзгариш. Сиддиқов ўрнига Алибоев майдонга тушди.
71. Весино ҳамда Ҳошиов ўртасида келишмовчилик. Ҳаводаги курашда Давроннинг қўли рақибига тегиб кетди. Ҳакам футболчиларни яраштиришга уринди. Ўйин давом этади.
70. Уругвай терма жамоаси футболчилари катта тезликда қарши ҳужумга ўтишжи. Ушбу вазият Перейронинг узоқдан берган зарбаси билан якунига етди. Зарба ноаниқ.
67. Фарруҳ Сайфиевга сариқ карточка кўрсатилди. Операторлар нима бўлганини кўрсатишмади.
65. Ўзбекитон терма жамоасида ўзгариш. Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев, Ҳамдамов ўрнига Сардор Мирзаев майдонга тушди.
63. Ўзгариш. Годин майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Себастьян Коатес ўйинга қўшилди.
62. ЗАРБААА!!! ШОМУРОДОВВВ!!! Фарруҳ Сайфиев ўз қанотидан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Шомуродов тўпга Годиндан олдинроқ етиб, бош билан дарвозага зарба берди. Ҳужумчимизга бироз аниқлик етишмади.
61. Ўзгариш. Лаксальт ўрнига Гонсалес майдонга тушди.
60. Шомуродов Осиё Кубогидаги юришини такрорлашга уриниб кўрди. Элдор рақибларини бирин кетин алдай бошлади ва тўпни чапроқда очилаётган жамоадошига узатишга қарор қилди, бироқ уругвайликлар тўпни эгаллаб олишди.
59. Даврон Ҳошимов Лаксальтга нисбатан қўполлик ишлатди ва Мажич томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
57. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик вакилларимиз томонда. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари рақиб ҳимоясидаги тирқишларни топиш билан овора. Ҳозирча ҳаммаси самарасиз кетмоқда.
54. Уругвайликлар қанот орқали тўпни жарима майдончаси ичига ташлашди, иккинчи қаватдаги курашда вакилларимиз устун келди, аммо футболчиларимизнинг бироз эътиборсизлиги туфайли рақиб яна тўпни эгаллаб олди ва Қувватов дарвозасини нишонга олишга уринди. "Пахтакор" посбони хавфни бартараф этди.
51. Футболчиларимиз рақибдан тўпни олишди, аммо ҳимоядан чиқишда яна тўпсиз қолишмоқда.
50. Машарипов тўп билан рақиб жарима майдончасига яқинлашди, аммо ҳимоячилар кўплиги туфайли тўпни орқароққа қайтарди. Ҳужум қайтадан ташкил этиляпти
48. Уругвай катта куч билан олдинга ўтмоқда.
47. Ҳозирча таркибларда ўзгариш йўқ.
Уругвай: Муслера, Касерес, Годин, Хименес, Лаксальт, Нандез, Весино, Бентанкур, Лодейро, Стуани, Перейро.
Ўзбекистон: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Аҳмедов, Шукуров, Сидиқов, Машарипов, Ҳамдамов, Шомуродов.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.
ТАНАФФУС
45. Биринчи бўлим якунланди. Уругвай - Ўзбекистон 2:0
42. Шукуровдан яна бир зарба. Иккинчи зарба ҳам дарвозабоннинг ўзига борди.
40. Машарипов қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни бошқа қанотга узатаётганда рақиблар пасни илиб кетишди ва Стуани дарвозабонимиз билан деярли бирга бир чиқди. "Жирона" футболчисининг бироз ноаниқ зарбаси туфайли ҳисоб ўзгармай қолди.
38. Хавфли вазият! Стуани бошлаган ҳужумни Нандес гол билан якунлаши мумкин эди, аммо у қанотдан узатилган тўпни дарвозага буришга хатога йўл қўйди.
35. Статистика. Дарвозага берилган аниқ зарбалар бўйича Ўзбекистон олдинда (3:2), бироқ...
34. ЗАРБА! Шукуров Уругвай терма жамоаси дарвозасига зарба берди. Муслера тўпни ушлаб олди.
32. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Рақиб жарима майдончаси ичида бўлган Шомуродов тўпни ҳаволатиб чапроққа узатди, аммо зарба берадиган футболчи топилмади.
29. ЗАРБА! Перейро дарвозамиз томон аниқ зарба берди, аммо Санжар Қувватов тўпни ушлаб олди.
27. Вакилларимиз бурчак зарбаси ишлаб олишди.
25. 2:0. Стуани! Футболчиларимизнинг ҳимоядаги палапартиш ҳаракатларидан сўнг тўп рақибга тушди ва Стуани жамоадошидан келган тўпни дарвозабонимиз устидан ташлаб қўйди.
21. Уругвай терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати жуда яхши эканлиги кўриниб турибди.
20. Жанубий Америка жамоаси яна сериялик ҳужумлар амалга оширди. Футболчиларимиз хавфни бир амаллаб бартараф этишди.
18. Уругвай терма жамоаси урилган голдан сўнг бироз орқага қайтди.
17. Зарба! Аҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан рақиб дарвозаси томон зарба берганди, аммо тўп йўлига уругвайлик ҳимоячи тўсқинлик қилди.
15. Весино узоқ масофадан Қувватов қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, бироз ноаниқ.
13. Тўп назорати бизникиларга ўтди. Футболчиларимиз қанотларни алмаштириб, ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.
5. ГОЛ! 1:0. Тўп қанотдан жарима майдончасига ташланди, ҳеч ким зарба бера олмади, аммо уругвайликлар тўпни майдонда сақлаб қолишди ва Гастон Перейро жарима майдончаси ичидан дарвозани аниқ нишонга олди.
4. Уругвай ҳужумга ўтди, ўнг қанотдан узатилган тўпни Кримец майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси...
3. Ҳозирча тўп билан кўпроқ Уругвай муомалада бўлмоқда.
2. Эслатиб ўтамиз, Уругвай оқ, Ўзбекистон эса кўк формада ҳаракат қилмоқда.
1. Учрашув бошланди.
- Учрашув бош ҳаками Милорад Мажич икки жамоа сардори Диего Годин ва Одил Аҳмедовга мурожаат қилди ва улар баъзи нарсаларни келишиб олишди. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
- Ассалому алайкум. Бир неча сониялардан сўнг Уругвай ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги учрашувга старт берилади. Ҳамма қизиқ воқеаларни шу ерда ўқиб боришингиз мумкин.
Comments