Latest news

08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  0 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  1 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  148 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  2 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади News

Уругвай ҳам Суарез ортидан ўз юртига жўнаб кетади

Мундиаллар ўйинлар тезлик билан ўтиб бормоқда. Бугун дастлабки чорак финалчилар жуфтлиги маълум бўлди.

Жаҳон чемпионати "С" гуруҳи ғолиби Колумбия терма жамоаси "D" гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиби Уругвай билан чорак финал чиптаси учун баҳс олиб боришди.


Луис Суарезсиз қолиб кетган Уругвай жамоаси Колумбияга қарши ўйинда қийналиб қолиши аниқ эди. Лекин ҳеч ким Уругвайни бу қадар чорасиз бўлиб қолишини тахмин қилмаганди.

Учрашувни фаоллик билан бошлаган колумбияликлар дастлабки 10 дақиқада рақибларини тўп ортидан югиртиришга эришишди. Биринчи бўлимнинг ярмини тўп қидириш билан ўтказган уругвайликлар бўлим ўрталарига келиб бироз толиқиб қолишди шекилли, деярли ҳужумга ўтишмади.

Учрашувнинг 28-дақиқасига келиб мундиал кашфиёти Хамес Родригезнинг ўзининг чиройли зарбаси эвазига Колумбияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиндаги устунлик ҳисобда акс этди.


Ўтказиб юборилган голдан сўнг Уругвай вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилди, лекин шу куни Кавани, Форлан ва бошқа бир қатор футболчилар ҳам жамоасининг ҳужумларини самарали тарзда якунлай олишмади.

Иккинчи тайм ҳам биринчиси сингари бошланди. Асосан колумбиялар фаоллиги остида бошланган иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Хамес Родригез жамоасининг ва ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Армеро ва Куадрадо ижросида ташкил этилган ҳужумни, Хамес Родригез самарали якунлади ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди, 2:0.

Уругвай ўйин сўнггиларига келиб ҳужумлар ташкил этди, аммо уларнинг барча уринишлари Оспина учун оддий "ўлжа"га айланди.  Колумбия посбони шу куни бир қатор вазиятларда жамоаси жонига оро кирди ва Колумбиянинг ишончли ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.


Колумбия терма жамоаси чорак финалда мундиал мезбонлари Бразилия термаси билан беллашади.

Уругвай жамоаси эса яқиндагина ўз юртига сургун қилинган Луис Суарез ортидан самолётга чипта олди ва мундиални тарк этди.


ЖЧ-2014. Нимчорак финал ўйини.

Колумбия - Уругвай 2:0
29 июнь. 01:00

Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)

Ёрдамчи ҳакамлар
: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)

Захира ҳаками
: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Голлар
: Хамес Родригез (28, 50).

Колумбия: Оспина, Суньига, Сапата, Йепес, Армеро, Агиляр, К. Санчес, Куадрадо (Гуарин, 81), Хамес (Рамос, 85), Дж. Мартинес, Гутьеррес (Мехия, 68).

Уругвай:  Муслера, М.Перейра, Годин, Хименес, М. Касерес, А. Перейра (Г. Рамирес, 53), А. Гонсалес (Эрнандес, 67), Аревало, К. Родригес, Кавани, Форлан (Стуани, 53).

Огоҳлантиришлар: Хименес (55), Лугано (77), Армеро (78).


Шаҳбоз Беғамов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика