Latest news

16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  0 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  0 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  0 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  8 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  1

Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак" News

Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"

"CAFA Nations Cup-2025" 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қирғизистон (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар терма жамоаси мураббийи Урмат Абдукаимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Мен йигитлардан мағрурланаман. Мундиал иштирокчисига қарши муносиб ўйнадик. Афсуски бугунги учрашувда ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли мағлуб бўлдик. Ушбу мусобақа мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган барча футболчидан миннатдорман" - деди Урмат Абдукаимов.

- Эржан Токотаевнинг ҳолати қандай?

- Унинг ҳолати ҳақида маълумотга эга эмасман, уни шифохонага олиб кетишди. Шу сабабли Токотаев кийиниш хонасида кўриниш бермади. Лекин энг камида бош чайқалиши бор эди.

- Ўйинга тузган режангиз қайси вазиятда ишламай қолди?

- Бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин. Устига-устак рақиб маҳорат жиҳатдан кучлироқ бўлганида. Четлатишга қадар барчаси яхши эди, биз яхши ўйнаб тургандик. Кетма-кет иккинчи ўйиндан буён VAR қарори ўйин тақдирига таъсир ўтказмоқда. Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиш ва ҳис қилиши керак. Ҳакамлар ҳам хато қилади. Ҳар бир инсон хатога йўл қўйгани каби. Имкон қадар шундай хатолар камайса яхши бўларди.

- Ўмонга қарши ўйиндан кейин ҳам ҳакамлик ҳақида гапирган эдингиз. Бугун ҳам шу ҳақда айтиб ўтдингиз. Куни кеча Карлуш Кейруш ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида ҳакамлик бўйича норозилик билдирди. Ушбу мусобақадаги ҳакамлик даражасига қандай баҳо берасиз? Масалан, Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувида тожикистонлик ҳакам ишлади...

- Ўтган ўйиндаги вазиятларни кўриб чиқдим. Бекор қилинган голларимиз майли, лекин рақиб футболчиси қизил карточка билан жазоланиши керак эди. Бир хил вазият икки хил талқин қилинмоқда. Бугунги учрашувдаги вазиятларнинг такрорини ҳали кўрганим йўқ, балки ҳакам тўғри қарор чиқаргандир. Биринчи ҳиссиёт салбий бўлди. Кийиниш хонасида ҳам футболчилар билан шу ҳақда гаплашдик. Қизил карточка масаласида саволлар бор.

Биласизми, мен барчасини тушунаман. Биз Марказий Осиё мамлакатларимиз ва бир хил менталитетга эгамиз. Ушбу қарорларнинг сабабини ҳам таҳминан биламан. Бунга бизнинг менталитетимиз сабабчи. Футболдаги ҳамкорлик қандай олиб борилиши бунга сабаб.

- Жамоангиз рақиб дарвозаси олдида деярли хавфли вазият ярата олмаганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз? Ҳужумдаги суст ҳаракатлар ёки рақиб ҳимоясининг кучлигиги?

- Қизил карточкага қадар Ўзбекистон бизнинг дарвозамизга битта аниқ зарба йўллаган эди. Биз рақиб прессинг остидан чиқиб кетаётган эдик. Шунингдек, ушбу мусобақада тўлиқ таркибимиз билан иштирок этмаяпмиз. Айрим футболчиларимиз Осиё Кубоги U23 саралаш мусобақасида иштирок этмоқда. Рақиб таркибини ҳам тўғри баҳолашимиз керак. Бугун терма жамоамиз таркибида уч нафар футболчи дебют қилди.

- Токотаев ва Кожо каби терма жамоа етакчилари Ўзбекистон чемпионатида тўп тепишмоқда. Ўзбекистон чемпионатининг даражасига қандай баҳо берасиз?

- Суперлига ўйинларини стадиондан туриб кўрмаганман, аммо даража анча юқори деб айта оламан. Айниқса бизнинг чемпионатимиз билан солиштирганда. Масалан, ўзбек клублари ОЧЛ мусобақаларида мунтазам иштирок этади. Бизда эса фақатгина бир жамоа, у ҳам бўлса ОФК Чақирув Кубогида. Қирғиз футболчилари Суперлигада ўйнаши терма жамоа учун фойдали бўлади.

Rating: +3   

Comments

+3   
06 sep 07:46:03
BXZ BXZ
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
Бу нонкурларга хайрон коламан. Кизил 100% бор эди! Термамиз чиройли галабага эришди! Бу ношкур бандаларга яна нима керак экан? Бутун сайтни саситиб ташлабти... уйин коидаси буйича 100% кизил бор эди!
Копадзени алмаштириш буларни максади ва чет элдан дуч келган мураббийни ку́йишни исташади шунга хали Уммонга хали Туркманистонга хали Киргизистонга мухлислик килиб У́збекистонга маглубият тилашди . Шу у́йинлардаги комментларни бир ку́риб чикинг хаммаси тушунарли бу́лади .
+2   
06 sep 05:40:59
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by Bekzod Sharipov
Himoya haqida savol g'irt bemani bo'libdi. Raqibni hurmat qilish kerak. Qizildan keyin himoya chizig'i muhokama qilinmaydi. Ustiga ustak qizil adolatsiz va raqib o'rtamiyona edi fikrimcha.
Эрон 2та кизил олиб туриб сал колганди ютиб кетишига! Уйин коидаларига асосан кизил 100% тугри курсатилди! Уша кизил химоячилар хатоси туфайли юзага келди... кизилгача хам оёкга ташланиб уйнаётганди Киргизлар... энди бу ракиб уртамиёна булиб колдими? Катанец даврида базур 1 туп фарки билан ютадиган булиб колгандик! Аслида хакикатдан хам уртамиёна эди... 3, 4 туп фарклари билан ютиб келганмиз... Д.Файзиев хам ёзди сахифасида кизил хакида!
+2   
06 sep 01:49:37
Баходир Милан
Ўйин бузилмасин деб қизил бермаслик керак деган қоида борми? Аббос бирга-бир чиқарди йиқитмаганида сўнгги умид фоли бўлгандан кейин 100%қизил бўлади хакам нима қилсин. Қўлига текканида ўйин холати эди пеналти қўймадику хакам тўғри ишлади валлоху аълам.
+1   
06 sep 11:01:32
Баходир Милан
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
Бу нонкурларга хайрон коламан. Кизил 100% бор эди! Термамиз чиройли галабага эришди! Бу ношкур бандаларга яна нима керак экан? Бутун сайтни саситиб ташлабти... уйин коидаси буйича 100% кизил бор эди!
Шуни айтинг. Қоида бу қоида тамом.
+1   
06 sep 09:53:41
Bahrom Abdurahmonov
Reply to comment by BOBIRBEK_URINOV⚽️
Бу нонкурларга хайрон коламан. Кизил 100% бор эди! Термамиз чиройли галабага эришди! Бу ношкур бандаларга яна нима керак экан? Бутун сайтни саситиб ташлабти... уйин коидаси буйича 100% кизил бор эди!
O'zbek emas, asosiy qismi zakazga ishlaydigan trollar fabrikasini trollari.
   
06 sep 05:35:29
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by Баходир Милан
Ўйин бузилмасин деб қизил бермаслик керак деган қоида борми? Аббос бирга-бир чиқарди йиқитмаганида сўнгги умид фоли бўлгандан кейин 100%қизил бўлади хакам нима қилсин. Қўлига текканида ўйин холати эди пеналти қўймадику хакам тўғри ишлади валлоху аълам.
Бу нонкурларга хайрон коламан. Кизил 100% бор эди! Термамиз чиройли галабага эришди! Бу ношкур бандаларга яна нима керак экан? Бутун сайтни саситиб ташлабти... уйин коидаси буйича 100% кизил бор эди!
   
06 sep 01:03:27
Bekzod Sharipov
Himoya haqida savol g'irt bemani bo'libdi. Raqibni hurmat qilish kerak. Qizildan keyin himoya chizig'i muhokama qilinmaydi. Ustiga ustak qizil adolatsiz va raqib o'rtamiyona edi fikrimcha.
   
06 sep 01:03:08
jamshid rakhmonov
Бугун Темур Кападзени туғилган куни эди. Байрам бузилмасин деб, ҳакамлар ортиқча харакат қилиб юборишди. Жаҳон чемпионатида қайтар дунё бўлади. Нима бўлганда ҳам Темурни туғилган куни билан табриклайман. Кейинги, ЖЧ дан кейин Про лига жамоалари ёки Малайзия МТЖ ларида ишлаб қолишини истамайман. Табриклаймиз!
-1   
06 sep 01:08:21
REAL MADRID
Катта ўтказади? Нима ўтказади?
-1   
06 sep 00:59:33
Adis Azizxanov
катта "таъсир" утказди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика