Latest news

23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  93 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1

Урганчлик мактаб-интернат тарбияланувчилари турнир ғолиби News

Урганчлик мактаб-интернат тарбияланувчилари турнир ғолиби

Кейинги йилларда Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан аҳолининг турли қатлами орасида мини футбол турини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиб келинаётир.
Куни кеча Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишлаб 2001 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ниҳоясига етган навбатдаги мусобақа сўзимиз исботи саналади.
  
Айтиш жоизки, мазкур биринчиликнинг дастлабки босқичида 13 та жамоа уч гуруҳда ўзаро баҳс юритишди. Ўз навбатида гуруҳ ғолиблари ва энг яхши кўрсаткичга эга бўлган битта иккинчи ўрин соҳиби ярим финал жуфтликларини ҳосил қилишди. Якуний натижаларга кўра, Аброр Қиличев ва Алишер Вапаев устозлик қилаётган Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг биринчи жамоаси турнир ғолиблигини қўлга киритди. Мазкур маҳорат маскани тарбияланувчилари ҳал қилувчи ўйинда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби  жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди, 3:0.
  
Фахрли учинчи ўриндан Урганч олимпия захиралари коллежи ва 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг иккинчи жамоаси жой олишди.
  
- Жамоаларимизнинг муваффақиятидан жуда хурсандмиз, - дейди Урганч шаҳридаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Азамат Жабборов. – Бу янги йил байрами арафасида жамоаларимизнинг ўқувчи ва педагогларимизга ўзига хос совға бўлди. Аминманки, кириб келаётган 2015 йилда ҳам тарбияланувчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқлаб,  кўплаб юқори натижаларни қўлга киритишади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика