Latest news

14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  1 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  1 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   1 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  3 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  5 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  2 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  5 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  7 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  5

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда News

Урганчда мактаб-интернатга маҳоратли ёшлар сараланмоқда

Урганч шаҳридаги 5-сон давлат ихтисослаштирилган футбол йўналишидаги мактаб-интернати Хоразм воҳасида муҳим ўрин эгаллайди.
Ушбу билим даргоҳи катта футболга иқтидорли футболчиларни етказиб бериш борасида вилоятда етакчи саналади.

Ушбу маскандан Мақсуд Каримов (“Насаф”), Рўзимбой Аҳмедов (“Навбаҳор”), Илёс Хайров (“Гулистон”), Ғайрат Ўдаев, Маркс Қуронбоев (“Хоразм”) сингари кўплаб қобилиятли “чарм тўп” усталари етишиб чиқишгани сўзимиз исботидир. Бугунги кунда мактаб-интернатнинг қатор собиқ тарбияланувчилари мураббий сифатида ҳам ёшларга сабоқ бериб келишмоқда.

Мана бир неча кундирки, бу ерда 2013-2014 ўқув йили учун маҳорат масканининг 5-синфига ўқувчиларни саралаб олиш давом этмоқда. Ўз навбатида ёшлар умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, техник ва тактик ҳаракатлар, ўйин фаолияти ва тест синовлари бўйича  кўрикдан ўтишмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йил ушбу билим даргоҳига 50 нафар ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган. Мактаб-интернатда ўқиш истагини билдириб, ҳужжат топширганлар сони эса 200 нафарга яқин. Бу ҳол мазкур ўқув масканининг нуфузидан далолат бериб

Ишончимиз комилки, саралаб олинган ёш “чарм тўп” усталари орасидан келгусида таниқли футболчилар етишиб чиқади.

Икром  Худойберганов
манба:  championat.asia
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика