Latest news

21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  182 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2

Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Унион"ни мағлуб этди News

Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Унион"ни мағлуб этди

"Унион" ҳамда "Бавария" ўртасидаги Бундеслиганинг 26-тур учрашуви якунланди.

Union Berlin

1. Bundesliga . Round 26

17/05/2020, 22:00

2
:
0
Finished

Bayern Munich

Robert Lewandowski - 40', Benjamin Pavard - 80'

Stadium: Alte Foersterei, 0 spectators

Referee: Bastian Dankert

45'
90'
12'  Christopher Lenz
51'  Keven Schlotterbeck
70'  Anthony Ujah (Sebastian Andersson)
71'  Robert Andrich (Christian Gentner)
81'  Marcus Ingvartsen (Joshua Mees)
85'  Grischa Proemel (Felix Kroos)
85'  Marius Buelter (Julian Ryerson)
18'  Thomas Mueller
37'  Alphonso Davies
40'  Robert Lewandowski
71'  Leon Goretzka (Kingsley Coman)
80'  Benjamin Pavard
80'  Joshua Kimmich
85'  Serge Gnabry (Ivan Perisic)
90'  Thomas Mueller (Michael Cuisance)

"Унион Берлин" – "Бавария" 0:2

«Ан дер Альтен Ферстерай»
Голлар: 0:1 – 40, пенальти Левандовски, 0:2 – 80 Павар.
"Унион": Гикевич, Триммель, Суботич, Хюбнер, Ленц, Премель (Кроос, 85), Андрих (Гентнер, 71), Бюльтер (Рюэрсон, 85), Шлоттербек, Уджа (Андерссон, 71), Ингвартсен (Меес, 81).
"Бавария": Нойер, Алаба, Боатенг, Павар, Киммих, Гнабри (Перишич, 85), Дэвис, Горетцка (Коман, 71), Алькантара, Левандовски, Мюллер (Кюизанс, 89).
Огоҳлантиришлар: Ленц (12), Дэвис (36), Шлоттербек (51).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 0:2

87. Учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқаларида "Унион" жонлангандек кўринмоқда, бироқ мюнхенликлар рақибни марказ чизиғидан ўтказишмаяпти.

80. "Бавария" ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Бенжамен Павар бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

76. "Бавария" тезкор ҳужум амалга оширишга муваффақ бўлди. Гнабри марказ чизиғининг чап томонида тўпни қабул қилиб, олдинга одимлади. У тўпни қарама-қарши қанотда очилаётган Команга узатди, Кингсли эса ерлатиб "прострел" амалга оширди. Мезбон жамоа эса тўп майдонни тарк этишини таъминлади.

71. "Бавария"дан навбатдаги ўта хавфли ҳужум, аммо Мюллер Дэвиснинг узатмасини дарвозага тўғирлай олмади.

69. Агар "Бавария" ушбу баҳсдаги ғалабани қўлдан чиқармаса 58 очко тўплаб, энг яқин таъқибчиси Дортмунднинг "Боруссия" клубидан 4 очко илгарилаб кетади. "Унион" эса 30 очко билан 12-ўринда қолади.

66. Роберт Левандовскининг жорий мавсум барча турнирларда урган голлари сони 40тага етди. Польшалик ҳужумчи 5та мавсумдан бери 40та ва ундан кўп гол уришга муваффақ бўлмоқда.

56. "Унион"нинг ҳужуми зарба билан якунига етди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

51. Сариқ карточка. Шлоттербек "Бавария" футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди. Бу унинг 5-сариқ карточкаси бўлгани учун Шлоттербек Бундеслиганинг кейинги баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.

49. "Бавария" футболчилари ажойиб ҳаракатлар орқали рақиб жарима майдончасига киришди. Горецка ҳужумни ажойиб зарба билан якунлашга уринди, бироқ дарвозабон гол бўлишига йўл қўймади.

47. Гнабри рақиб жамоа ҳимоячилари хатоси туфайли тўпни эгаллаб олди ва қаршисида бир ҳимоячи бўлишига қарамай дарвоза томон зарба беришга уринди, бироқ тўп "Унион" футболчисига тегиб қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.



ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Гол офсайддан урилганини аниқлаш учун кўп вақт кетди.

43. Леон Горецка ўз жамоасининг тезкор ҳужумини тўхтатди.

41. Шундай қилиб, польшалик форварднинг жорий мавсум Бундеслигада урган голлари сони 26тага етди.

40. ГОООЛ!!! Роберт Левандовски 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни 0:1 кўринишига келтирди.

39. Пенальти! Левандовски ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ерлатиб узатди, Суботич орқадан келаётган рақибини кўрмай тўпга зарба беришга уринди, аммо "Бавария" футболчисини йиқитди.

33. "Унион" ўзининг кам сонли ҳужумларидан бирини амалга оширди. Тўп жарима майдончаси ичидаги Уджага ҳаволатиб узатилди, аммо Нойер ҳужумчига имкон қолдирмай тўпни эгаллаб олди. Дарвозабон форвард устига йиқилгани туфайли Уджа елкасини ушлаяпти. Ҳакам сув ичиш учун танаффус эълон қилганидан сўнг, ҳужумчи шифокорлар олдига борди.

Трибунадаги саноқли "мухлислар"нинг иккиси.

26. Зарба бўлмади, тўп жарима майдончасига узатилди ва меҳмонлар тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди, ундан кейинги бурчак тўпи ҳам бартараф этилди.

25. Киммих ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. "Унион" рақиб жарима майдончаси чап бурчаги олдидан стандартни ўйинга киритади.

24. Ўйин "Бавария" назорати остида ўтмоқда, мезбон жамоа учрашув бошидаги фаоллигидан сўнг ҳужумга жуда кам ўтяпти. Мюнхенликлар тўп билан ўйнашни соғингани кўриниб турибди.

17. ГОООЛ!!! Бурчакдан тўп узатилди, иккинчи қаватдаги курашдан сўнг тўп дарвозанинг узоқ бурчагидаги Гнабрига келиб тушди. Ҳужумчи тўпни боши билан Мюллерга узатди ва Томас дарвозани ишғол қилди. Ҳакамлар офсайд борми ёки йўқлигини аниқлаши учун бироз вақт кетди, аммо гол бекор қилинмади. 0:1. Бироздан кейин ўша вазиятда офсайд борлиги эълон қилинди.

15. Илк 15 дақиқаликда тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Бавария"да бўлди: 35% - 65%

11. "Унион" захира ўриндиғига эътибор беринг:


7. Мезбонлар яна бир ҳужумни амалга оширишди: Уджа узатмани қабул қилиб, тўпни ўзига тўғирлагунича ҳимоячилар уни ўраб олишди. Зарба ҳам ноаниқ бўлди.

5. Бюльтер "Бавария" дарвозасига қарата ажойиб зарба берди, аммо Мануэль Нойер карантинда формасини йўқотгани йўқ. Посбон тўпни ушлаб олди.

3. Кутилганидек, илк дақиқалардан мюнхенликлар ҳужумлар амалга оширмоқда.

2. Эслатиб ўтамиз, "Унион" қизил, "Бавария" эса оқ рангли либосларда ўйнамоқда.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди, аммо трибуналар бўм-бўш. Ҳа, бунга кўз ўрганмаган, аммо чемпионат давом этиши учун шундай қилиш лозим.


Унион Берлин – Бавария

21.00, «Ан дер Альтен Ферстерай»

Унион Берлин – Гикевич, Триммель, Суботич, Хюбнер, Ленц, Премель, Андрих, Бюльтер, Шлоттербек, Уджа, Ингвартсен.

Бавария – Нойер, Алаба, Боатенг, Павар, Киммих, Гнабри, Дэвис, Горетцка, Алькантара, Левандовски, Мюллер.




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика