Latest news

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Умтити "Барселона"дан кетмоқчи эмас, ҳимоячи шартномани узайтирмоқчи News

Умтити "Барселона"дан кетмоқчи эмас, ҳимоячи шартномани узайтирмоқчи

Умтити каталонияликлар сафини тарк этмоқчи эмас.

Франциялик футболчи якунланган мавсумда атиги 16 та ўйин ўтказган, шундан 13 тасида Ла Лига доирасида майдонга тушган. Декабрь ойида футболчи тиззасидан олган жароҳатини тиклаган бўлса-да, у ҳамон камдан-кам ҳолларда майдонга тушмоқда. "Барcелона" ҳимоячини сотмоқчи, аммо Умтити жамоадан кетиш ҳақида ўйламаяпти. Бундан ташқари, французнинг атрофидагилар унинг Каталония клуби билан шартномани узайтириш ниятида эканига ишонишади. Умтитининг амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида тугайди.

Самуэлга бошқа жамоалардан таклифлар йўқ, аммо футболчи "Барселона"дан кетишни ҳатто ўйлаб кўргани йўқ. Умтити ўзини яхши формада деб ҳисоблайди ва асосий таркибдан жой олиш учун курашишга тайёр. Футболчи вазн ташлаган ва ўзини янада яхши ҳолатда ушлаб туриш учун парҳез тутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Зенит"нинг Умтитига қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди .

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика