Latest news

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Уммонга қарши таркиб эътирозингизга сабаб бўлдими? News

Уммонга қарши таркиб эътирозингизга сабаб бўлдими?

Уммон билан бўлиб ўтадиган ўйинга чақирилган баъзи футболчилар ўқувчиларнинг эътирозларига сабаб бўляпти.
Аслида эътироз ўринлими? Мана шундай вазиятларда англашилмовчиликларга ойдинлик киритиш бизнинг вазифамизга киради.

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни бошланадиган Осиё ўйинларида Миржалол Қосимов олдига чемпионлик вазифа этиб қўйилди. Афсуски 1991 йилда таваллуд топган футболчиларимиз сентябрь ойига қадар биронта йиғин ўтказа олмайдилар. Боиси бу таркибнинг барча аъзолари олий лига жамоаларининг асосий таркибида тўп тепятилар. Ҳар қандай йиғиндан,  битта ўйин яхши. Шундай экан уларни йиғишдан наф йўқ. Клублар эса футболчиларини хориж йиғинига бериб юборишни исташмайди. Чунки МТЖдан бошқа ҳар қандай терма жамоа иштирокидаги ўйинлар учун ФИФА куни қоидаси мавжуд эмас.

Бундай пайтда Қосимов олдида биргина имконият қолади. Сентябрь ойига қадар ўтказилинадиган МТЖ йиғинлари ҳудди Уммонга қарши ўйин каби кенгайтирилган таркибда ўтказиш. Айнан шу сабаб, Наврўз Олимов, Азим Аҳмедов,  Сардор Собирхўжаев, Ҳусниддин Ғофуров ва Шаҳзодбек Нурматов каби футболчилар МТЖ йиғинига жалб этилдилар. Бу футболчилар яқинлашиб келаётган Осиё ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишларини инобатга олсак, уларни катталар ичида тажриба тўплашлари ўта муҳим.

Терма жамоага жалб қилинган футболчилар ичида, қуйидагилар Осиё ўйинларида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилишлари мумкин:
Дарвозабонлар:
Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Бобур Йўлдошев («Локомотив)
Владимир Козак («Пахтакор»)
Егор Кримец («Пахтакор»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)

Ярим Ҳимоячилар:
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Ҳусниддин Ғофуров («Явор» Сербия)
Наврўз Олимов («Қизилқум»)
Шаҳзодбек Нурматов («Металлург»)

Осиё ўйинларида 20та футболчини қайдномадан ўтишини инобатга олсак ва улардан 13 нафари МТЖ сафида тайёргарлик олиб бориши, бизнинг муваффақиятмизга пойдевор бўлиб хизмат қилиш мумкин. Албатта бу шахсий фикр, лекин мураббийлар штабини ҳам бунданг бошқа ҳеч қандай имконияти йўқ.

Қоидага кўра МТЖ сафида 1991 йилдан аввал туғилган уч нафар футболчи Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин.  Бу уч футболчининг биронтаси ҳам легионер бўлмаслиги мумкин. Боиси бу пайтда хориж чемпионатлари энди бошланган бўлади.

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика