Latest news

09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  0 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  5 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  1 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  4 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  4 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  5 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0

Уммон U-20 бош мураббийи Хуан Давид Мансилла: "Машғулот майдонлари баҳона бўла олмайди" News

Уммон U-20 бош мураббийи Хуан Давид Мансилла: "Машғулот майдонлари баҳона бўла олмайди"

U-20 Осиё кубоги доирасидаги Жанубий Корея - Уммон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Уммон бош мураббийи Хуан Давид Мансилла иштирок этди.

- Уммон терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?
- Терма жамоамиз билан ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этдик ва мусобақага тайёрланиш учун етарлича имкониятимиз бўлди. Энди мусобақада ўзимизни кўрсатишимиз керак.

- Уммон терма жамоасининг ушбу турнирдаги мақсади қандай?

- Мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш ва эртага бўлиб ўтадиган учрашувда Жанубий Корея терма жамоаси билан рақобатлашиш, яхши ўйин намойиш этиш. Жанубий Корея терма жамоаси кучли рақиб, лекин биз уларга муаммолар туғдира оламиз деб умид қиламан.




- Тошкендаги об-ҳавога футболчиларингиз кўникиб олишдими?

- Тошкентдаги ҳаво бир оз салқинроқ, лекин бу футбол ўйнаш учун ажойиб об-ҳаво ва бу бизга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Тошкентдаги машғулот учун яратилган шароитлар ҳақида гапирсангиз, об-ҳаво ва майдонларнинг ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Ҳозирги иссиқлик даражасига бизга қулай, майдонлар ва шароитларга келадиган бўлсак, майса идеал ҳолатда эмас, лекин ўйнаса бўлади ва бу ерга биз курашиш учун келганмиз, машғулот майдонлари эса баҳона бўла олмайди.

- Испанияда ишлагансиз, Европада ҳам шундай турнирлар кўпми? Бу турнирларнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма беришдан ташқари, яна қандайдир фойдаси борми?

- Мен Испания футбол Федерациясида 9 йил ишлаганман. Кўп қобилиятли ўйинчилар шундай мусобақалар орқали кашф этилади, ушбу мусобақалар ёшлар учун жуда муҳим ва ушбу мусобақа орқали кўпгина футболчилар ўз салоҳиятини намойиш эта олади.

- Эртанги рақиб Жанубий Корея термаси ҳақидаги фикрларингиз?

- Биз ушбу таркиб билан 1 йилдан бери ишлаб келаяпмиз, Жанубий Корея кучли рақиб лекин уларга яхшигина муамммо туғдира оламиз деб ўйлайман. Биз рақиблар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз ва уларга қарши яхши ўйин намойиш этамиз деб ўйлаяпман.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика