Latest news

21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  0 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  5 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  56 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  5

Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга ташриф буюрди News

Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга ташриф буюрди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси айни дамда Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Мазкур йиғин давомида Мочинов шогирдлари Уммон U-16 ўсмирлар термасига қарши назорат учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Аввалроқ, Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг ташриф режаси ўзгаргани ва июнь ойи сўнгида иккала терма жамоа иштирокида ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик ўйинлари бошқа муддатга қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 6 июль куни Тошкентга етиб келган ва айни дамда иккала терма жамоа иштирокида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари бўйича музокаралар бўлиб ўтган. Унга кўра, Ўзбекистон ва Уммон ўсмирлар терма жамоаси 9 ва 11 июль кунлари «ЖАР» стадионида ўзаро иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Ҳар иккала учрашув ҳам соат 18:00да бошланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15 июль куни Туркияга халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетиши режалаштирган. Мазкур турнирдаги иштирок ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика