Latest news

19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  6 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  3 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  10 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35

Уммон терма жамоаси Тошкентга етиб келди News

Уммон терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Уммон миллий терма жамоаси делегацияси Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиш учун 25 май, якшанба куни Тошкентга етиб келди.
Жамоа Тошкентдаги «Миран» меҳмонхонасига жойлашди.

Уммон терма жамоаси делегацияси 35 кишидан иборат бўлиб, унинг 23 нафарини футболчилар ташкил қилади. Қолган 12 киши эса франциялик мутахассис Пол Ле Гуэн қўл раҳбарлигидаги жамоа мураббийлар штабини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ва 29 май кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Биринчи ўйин Олмалиқ шаҳридаги янги қуриб битказилган ОКМК спорт мажмуаси стадионида ўтказилса, иккинчи ўйин Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ҳар иккала ўйин 19:00да бошланади.

Қуйида Уммон миллий терма жамоасининг Тошкентга келган ўйинчилари рўйхати келтирилган:

Дарвозабонлар: Али ал-Ҳабсий (Уиган, Англия), Файз ал-Рушаидий (Ал-Суваик, Уммон), Мазин ал-Касбий (Фанжа, Уммон);

Ҳимоячилар: Жобир ал-Овайсий (Ал-Шабаб, Уммон), Али Салим Наҳар (Дхофар, Уммон), Абдулсалом Амир (Банияс, БАА), Муҳаммад ал-Мусаламий (Фанжа, Уммон), Ҳасан Музаффар (Дофар, Уммон), Саъд Суҳайд (Фанжа, Уммон), Муҳсин ал-Халдий (Саҳам, Уммон);

Ярим ҳимоячилар: Али ал-Жабрий (Ал-Наҳда, Уммон), Ийд ал-Форсий (Ал-Наҳда, Уммон), Қосим Саид (Ал-Наср, Уммон), Аҳмад ал-Маҳаижрий (Фанжа, Уммон), Жума ал-Маъшарий (Ал-Оруба, Уммон), Раид Солиҳ (Фанжа, Уммон), Муҳаммад Салим ал-Маъшарий (Фанжа, Уммон), Фаҳад ал-Жалбубий (Саҳам, Уммон), Муҳаммад ал-Шеиба (Ал-Наҳда, Уммон), Ҳусайн ал-Хадрий (Риёз, Саудия Арабистони);

Ҳужумчилар: Сами ал-Ҳасний (Сур СК, Уммон), Аҳмад ал-Хусний (Ал-Наср, Саудия Арабистони), Ёқуб Абдулкарим (Саҳам СК, Уммон).
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика