Latest news

16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  0 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  3 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  1 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  1 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  1 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   8

Уммон мураббийи: «Ғалаба учун ҳаракат қиламиз» News

Уммон мураббийи: «Ғалаба учун ҳаракат қиламиз»

Айни пайтда Уммон терма жамоасини бошқараётган Пол Ле Гуэн бугун бўлиб ўтадиган Сурияга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини баён этди.
“Биз учун бу ўйин жуда муҳим, - дейди франциялик мутахассис. – Уммон баъзи сабабларга кўра 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида иштирок эта олмаганди. Лекин бу сафар Австралияга боришни мақсад қилганмиз. Агар қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритсак, бу бутун Уммон халқи учун катта байрам бўлади. Биз ҳали гуруҳдан чиққанимиз йўқ. Шу боис байрам қилишга бироз эрта. Мен Сурия иштирокидаги охирги иккита учрашувини кўрдим ва рақиб менда илиқ таассурот қолдирди. Натижа қандай бўлишини башорат қила олмайман, лекин фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилишимиз бор гап”.

Ҳуссам Ал Сайед (Сурия термаси бош мураббийи):
“Ўйлайманки, учрашув нафақат биз учун, балки рақиб учун қийин ҳам қийин кечади. Уммон гуруҳ пешқадами, лекин бизда ҳам имконият бор. Менинг иш бошлаганимга энди икки ҳафтадан ошди, шунга қарамай, футболчилар билан тезда тил топишиб кета олдик деб ўйлайман. Биз учун биринчи ё иккинчи ўриннинг фарқи йўқ, муҳими, керакли очколарни жамғариб гуруҳдан чиқсак бўлгани”.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин Гонконгда ўтказилади ва 15:30да бошланади.


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика