Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

“Умид ниҳоллари-2015”га тайёргарлик қизғин News

“Умид ниҳоллари-2015”га тайёргарлик қизғин

Маълумки, келаси йили Хоразм вилоятида мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг навбатдаги республика босқичи бўлиб ўтади.
Айни дамда, воҳаликлар мазкур мусобақага қизғин тайёргарлик кўришаётир.



Бунинг баробарида Урганч шаҳридаги спорт иншоотларида қурилиш ва реконструкция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, “Хоразм” жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган Хоразм спорт мажмуаси кенг қамровли реконструкция қилинмоқда. Реконструкциянинг афзалликлари шундан иборатки, футболчилар ва ҳакамларнинг ечиниб-кийиниш ва ювиниш хоналари жаҳон андозаларига мос тарзда тайёрланиб, жиҳозланади. Ўйингоҳга эса янги ўриндиқлар ва замонавий табло - монитор ўрнатилади. Жойлаштириладиган ёритқичлар эса футбол учрашувларини кечқурунлари ўтказиш имконини беради. Футбол майдони чими ҳам янгиланиб, уни автоматик равишда суғориш тизими ишга туширилади ва майдон атрофи янгидан сифатли югуриш йўлакчалари билан қопланади. Эътиборлиси яна шундаки, мажмуа ҳудудида катта ўлчамли иккита - бири табиий, яна бири сунъий қопламали машғулотлар майдони ташкил топади. Мажмуадаги усти очиқ сузиш ҳавзаси ҳам қайтадан реконструкция қилиниб, талаблар даражасига келтирилади. Шунингдек, ўйингоҳга ташриф буюрадиган томошабинлар учун ҳам қатор қулайликлар яратилмоқда. Умуман, спорт иншооти ҳудуди ободонлаштириб, кўкаламзорлаштирилади. Натижада, мажмуа янада мафтункор тусга киради. Бир сўз билан айтганда, Хоразм спорт мажмуаси яқин орада ҳавас қилса арзигулик иншоотга айланади.



- Мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан ёшларни маънан ва жисмонан баркамол авлодлар қилиб тарбиялашга жиддий эътибор қаратиляпти, - дейди Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Мадаминов. – Юртимизда узлуксиз равишда ўтказиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт ўйинлари сўзимиз тасдиғи саналади, албатта. Ўз навбатида жойларда бўлиб ўтадиган бундай мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш анъана тусини олган. Шу жиҳатдан, вилоятимизда кечадиган фарзандларимизнинг нуфузли спорт анжуманини юқори савияда уюштиришга интиляпмиз. Ишончим комилки, ватанимиз келажаги ҳисобланган ўғил-қизларимиз кўрсатилаётган ушбу ғамхўрликларга жавобан, жисмонан кучли, маънан билимли ва тафаккуран салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишади.



Ҳа, ўқувчиларимизнинг нуфузли спорт анжумани -  “Умид ниҳоллари - 2015” мусобақасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ташкил этилиши режалаштирилган ушбу  мажмуа кун сайин тароват касб этиб, кўзни қувнатадиган қиёфага кираётир. Аминмизки, хоразмликлар ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлашади ва ёш спортчиларимизга ўзаро беллашишлари учун етарли имконият ва шарт-шароит яратиб беришади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика