Latest news

08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  0 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  12 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  4 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  41 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0

Умид Исоқов: “ЖЧ шуни кўрсатяптики бошқа давлатларда ҳам футбол ривожланмоқда” News

Умид Исоқов: “ЖЧ шуни кўрсатяптики бошқа давлатларда ҳам футбол ривожланмоқда”

Барчанинг диққат марказида турган жаҳон чемпионати ўйинлари қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой кечмоқда десак муболаға бўлмайди.
Мундиал ҳақида яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиси бўлган Умид Исоқов билан суҳбатлашиб, собиқ футболчининг фикрларини билишга уриндик.

- Бу сафарги жаҳон чемпионати қизиқарли ўтмоқда. Бунга сабаб фаворит сифатида эътироф этилганлар амалда аксинча натижа қайд этмоқда. Хусусан амалдаги чемпион Испания терма жамоаси кўпчиликни уялтириб қўйди. Мундиал бошланиши олдидан 70-80 фоиз мухлис айнан “қизил фурия”нинг яна чемпионлик шохсупасига кўтарилишини ишонч билан айтганди. Бу - футбол. Унда таҳминлар ҳамиша ўзини оқлайвермайди. Албатта ЖЧ ўйинлари шуни кўрсатяптики, бошқа давлатларда ҳам футбол ривожланмоқда. Ўртамиёна жамоалар сюрприз тақдим этаётгани сўзимга исбот бўлса ажаб эмас.

- Ҳозирга қадар ўтказилган учрашувлардан менга кўпроқ, Чили-Испания тўқнашуви ёқди. Фантастик ўйин бўлди! Қайд этилган натижа ҳам ўйинга мос бўлди.

- Жаҳон чемпионатида бирон-бир жамоага ашаддий мухлисман дея олмайман. Бошқа мухлислар каби битта терма жамоага ишқибозлик қилмаяпман. Кучлиги ютсин! Чиройли ўйиндан завқ олайлик. Шу етади. Агарда бирорта терма жамоани алоҳида ажратиб кўрсатиш керак бўлса, Аргентинани айтишим мумкин. Биласиз уларда дуённинг энг кучли футболчиларидан бири Лионел Месси ўйнайди. Шунинг учун ҳам айнан Аргентинага кўпроқ мухлислик қиламан. Менимча шу гапим орқали бу йилги мундиалда қайси футболчига ишқибозлик қилаётганим ҳақида ҳам жавоб олдингиз деб ўйлайман.

- Менимча чемпионаликка асосий давогар Германия. Чунки вазиятга реал баҳо берадиган бўсак, немислар бугунги кунда ҳар жиҳатдан кучли. Улар чемпионликка муносиб. Менимча бу йўлда германияликларга Голландия терма жамоаси асосий рақобатчи бўлса керак. Яна ким билади дейсиз. Айтганча, Хорватияни ҳам унутмаслик лозим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика