Latest news

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  23 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  7 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  7 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Умид Аҳмаджоновнинг Наврўз байрами табриги News

Умид Аҳмаджоновнинг Наврўз байрами табриги

Юртимизда янгиланиш, ёшариш аёми бўлган Наврўз байрами кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов юртимиздаги барча футбол мухлисларини мана шу баҳор байрами билан муборакбод этади.

“Баҳор айёми юртимизга тинчлик, хотиржамлик, қут-барака олиб келсин! Янги мавсумда барчамизга янги ғалабалар доимо ёр бўлсин! Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев юртимизда спортнинг, хусусан, футболнинг ривожига катта эътибор қаратиб, бизни янги ғалабалар сари ундамоқдалар. Куни кеча муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ушбу фикримизга асос бўлади.

Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш ва футболимизни янги босқичга олиб чиқиш учун туну кун меҳнат қилиб, олдимизда турган муҳим мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган ҳолда, юртимиз довруғини оламга ёйишда барчамиз биргаликда ҳаракат қиламиз!

Наврўз байрами нишонланаётган шу кунларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси иккитадан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Миллий термамиз сафарда Сенегал ва Марокашга қарши баҳс олиб борса, Олимпия терма жамоамиз водийда Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Мана шу ўйинларда вакилларимизга омад ва ғалабалар ёр бўлсин!”, - деди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика