Latest news

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  222 20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  20 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди News

Умид Аҳмаджонов Суперлига клублари директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Суперлигада қатнашаётган клублар директорлари, бош мураббийлари ва ҳакамлар билан йиғилиш ўтказди.

Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълумот берди. 

Йиғилиш давомида сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимиздаги ҳакамлар савиясини ошириш, ёш ҳакамларни тайёрлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Шунга қарамай, ҳакамлар томонидан қабул қилинаётган баъзи қарорлар борасида кўплаб баҳсу мунозаралар юзага келаётгани, бу баҳсу мунозаралар натижасида ҳакамларга нисбатан нотўғри фикр шаклланиб қолаётгани таъкидланди. Атайлаб қўпол хатоларга йўл қўядиган, турли қинғир ишларга аралашиб юрадиган ҳакамлар қатъий жазоланиши яна бир бор огоҳлантирилди.

Шу билан бирга ҳакамлар баъзан инсонийлик омили туфайли хатоларга йўл қўйишлари кузатилаётгани айтиб ўтилди. Бундай ҳолатларда клублар бош мураббийлари ўйин пайтида ўз ҳиссиётларини жиловлаб, ҳакамларга нисбатан ҳақоратомуз ибораларни ишлатишдан тийилишлари кераклиги таъкидланди. ЎФА экспертлар гуруҳи томонидан ҳар бир ҳакамнинг ҳаракатлари кузатиб, таҳлил қилиб борилади. Ўйин натижасига таъсир этувчи қўпол хатоларга йўл қўйганлар тегишли тартибда жазоланади. Шу билан бирга баъзи қарорлар ўйин вақтида мухлисларга шубҳали туюлса-да, мутахассислар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганидан кейин ўша вазиятда ҳакамлар тўғри қарор қабул қилгани ойдинлашган вазиятлар ҳам бўлаётгани тилга олинди.

Шулардан келиб чиқиб, клублар бош мураббийлари ва мутасаддилари доимо ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти билан ўзаро алоқада бўлиб, хато ва камчиликларни биргаликда бартараф этиб бориш таклиф қилинди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика