Latest news

22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  3 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  38 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси менежерлари билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” академияси менежерлари билан учрашди

Бугун 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришди.

 “Реал Мадрид” академияси менежерлари билан МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов учрашув ўтказди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди.



Умид Аҳмаджонов Испания футболи бугунги кунда бутун жаҳонда ўз ўрнига эга эканлиги, Ўзбекистонда ҳам Испания футболи андозалари асосида иш олиб бориш йўлга қўйилишини маълум қилди.  Шунингдек, “Реал Мадрид” академиясидан ташриф буюрадиган мутахассислар учун ЎФА томонидан барча шарт-шароитлар муҳайё қилиниши, асосий мақсад “Қироллик клуби” академияси иш тажрибасини ўрганиш, у ерда фаолият олиб бораётган мутахассислардан юртимизда футболни ривожлантириш борасида тегишли маслаҳатлар олиш экани таъкидланди.

Ўз ўрнида Андрес Антонио Ўзбекистонга ташриф буюрганидан жуда хурсанд эканини, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, бу ерда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини маълум қилди.


Учрашув охирида Андрес Антонио Умид Аҳмаджоновга ўзаро ҳамкорлик белгиси сифатида “Реал Мадрид” клуби футболкасини тақдим қилди. Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов ҳам Андрес Антонио ва Хуан Паблога ЎФАнинг эсдалик совғаларини топширди.

Эртага испаниялик мутахассислар “Бунёдкор” клуби стадионига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан танишишади. Шунингдек, соат 11:00да улар иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил қилиниши режалаштирилган.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика