Latest news

15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  6 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  37 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10

Умид Аҳмаджонов Қорақалпоғистондаги спорт фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди News

Умид Аҳмаджонов Қорақалпоғистондаги спорт фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди

Маълумки, Қорақалпоқ замини ўзбек спортига бир неча истеъдодларни, спортимизнинг юлдузларини етиштириб берган.

Футболчилар Бердах Алланиязов, Қувват Тўраев, Неъметилла Қуттибоев, муайтайчи Эркинбой Қуттибоев, каратэчи Рустам Казаков, оғир атлетикачи Рустам Жангабаев, қиличбоз Зайнаб Дайибековалар шулар жумласидандир.Бугун ана шундай спорт юлдузларини тарбиялаган Қорақалпоғистондаги "Турон" стадионида катта спорт фестивалининг асосий тадбирлари бошланди. Унда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди."Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси тарихда илк маротаба мактабгача таълим муассасаси билан ҳамкорликда иш бошламоқда. Авваллари бунақаси кузатилмаган. Мана, бугун бир қатор тадбирларда иштирок этиб, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига Президентимиз совғаларини топширдик. Асосий мақсадимиз, уларда спортга бўлган қизиқишни ошириш. Умид қиламизки, келажакда улардан кучли спортчилар етишиб чиқади. Ким билади, балки бугун биз бўлажак футбол юлдузлари билан бир сафда тургандирмиз", - деди Умид Аҳмаджонов.

Тадбирнинг очилиш маросимида МОҚ раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязовга эсдалик совғасини топширди.

Шу тариқа, фестивалнинг асосий қисмига старт берилди.


Суратлар муаллифи Хайрулла Холиқов

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика