Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  16 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  11 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Умид Аҳмаджонов Қўқондаги "Марказий" стадионига ташриф буюрди, қўқонликлар ҳам "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинига боради News

Умид Аҳмаджонов Қўқондаги "Марказий" стадионига ташриф буюрди, қўқонликлар ҳам "Насаф"нинг ОЧЛдаги ўйинига боради

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон Футб Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун вилоятдаги олмпия спорт турлари ва футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Куннинг иккинчи ярмида Умид Аҳмаджонов Қўқонга ташриф буюриб, “Қўқон-1912” клубига қарашли “Марказий” стадионда амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

ЎФА 1-вице-президенти Суперлиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар стадиондаги қайта таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш кераклигини таъкидлаб, бу борада тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов стадионда “Қўқон-1912” клуби мухлислар жамоаси билан ҳам учрашди. Қўқонлик мухлисларнинг янги мавсумга ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун қай даражада тайёргарлик кўришаётгани билан қизиқди. ОЧЛдан ўрин олган “Насаф” иштирокидаги сафардаги ўйинларга қўқонлик энг фаол 10 нафар мухлисни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳисобидан юборилишини айтиб ўтди. Ўз ўрнида қўқонлик футбол ишқибозлари бунинг учун Умид Аҳмаджоновга катта миннатдорчилик билдириб ўтишди.

Жумладан, “Қўқон-1912” клуби фахрий мухлиси Шерхон Қосимов Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпиони бўлгани муносабати билан қўқонлик мухлислар номидан Умид Аҳмаджоновни табриклади. Юртимизда спортга, жумладан, футболни ривожлантиришга ҳукумат томонидан катта эътибор қаратилётгани учун муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевдан чексиз миннатдор эканликларини айтиб ўтди.

Rating: +64   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика