Latest news

00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  9 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0

Умид Аҳмаджонов ЎФА нега ОФКга "йўқ" деганини изоҳлаб берди News

Умид Аҳмаджонов ЎФА нега ОФКга "йўқ" деганини изоҳлаб берди

Сўнгги пайтларда ЎФА ОФК қарорларига қаршими деган савол кўп бор янграяпти.

Гапни бир бошлайдиган бўлсак, шу йилнинг 31 октябрь куни ОФК штаб-квартирасида ташкилотнинг 28-конгресси бўлиб ўтди. Бунда ОФК низомига ўзгартириш киритиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Қабул қилинган янги низомга кўра, эндиликда ОФК президенти бўлиш учун даъвогар шахс ОФКга аъзо исталган учта федерация номидан овоз йиғиб президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

Конгресс пайтида низомга шу бўйича ўзгартириш киритиш овозга қўйилганида ОФКга аъзо 46та давлатдан 42таси "ҳа" деган бўлса, тўртта давлат "йўқ" деган жавобни кўтарди. Қизиғи шундаки, "йўқ" деганлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Қолган учта давлат БАА, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони.

Ана шундан кейин машмаша бошланди. Хориж сайтларидан бири insideworldfootball.com икки бор "Ўзбекистон нега ОФКга "йўқ" деди?" дея жар солиб мақола ёзди. Ўша конгрессда ЎФА ходими сифатида иштирок этган Беҳзод Миртимиров "йўқ" деган вариантни кўтарганди. Кейинчалик ОФК қарор чиқариб ушбу ходимни футболга доир ҳар қандай фаолиятдан икки ойга четлатди. Миртимиров четлатилгач, мавзу яна очилди. Кўплаб салбий фикрлар юзага кела бошлади. Биз эса аслида нима бўлганини билиш мақсадида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновдан фикр олишга ҳаракат қилдик.

Ўз навбатида Умид Аҳмаджонов ЎФА нима сабабдан ОФКга "йўқ" деганини қуйидагича изоҳлаб берди: "Албатта, бўлиб ўтган гаплардан хабардормиз ва вазиятни тушуниб турибмиз. Аввало шуни айтишим керак, ЎФА - мустақил ташкилот бўлиб, ҳар бир қабул қилинадиган қарорга ўз муносабатини билдира олади. 31 октябрь куни ўтказилган ОФК конгрессида Низомга ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди. Янги қабул қилинган низомга кўра, бундан кейин ОФК президенти бўлишни хоҳловчи шахс фақат ўз федерациясидан номзодини қўйиши шарт эмас. Бошқа исталган учта федерация унинг номини қўллаб-қувватласа президентлик сайловида иштирок эта олади".

"Биз бу қарорга йўқ дедик, чунки қандай қилиб ўз федерацияси қўлламаган шахс бошқа федерациялардан овоз йиғиб номзодини қўйиши мумкин? Айтайлик, Баҳрайннинг ўзи кейинги сайловда Шайх Салмон номзодини илгари сурмаяпти. Шу боис у ўз жойини сақлаб қолиш мақсадида низомга шундай ўзгартириш киритишни лозим топди. Чунки Баҳрайн овоз бермаса ҳам бошқалар овоз бериши мумкин. Энди ҳамма "ҳа" деса, биз ҳам "ҳа" деб эргашиб кетавермаймиз-ку. Биз бу қароримиз орқали Ўзбекистон ўз фикрига эга эканини кўрсатдик. Майли, ОФК қарорлар қабул қилаверсин, биз ҳам ўз муносабатимизни билдираверамиз".

"Энди Беҳзод Миртимировнинг четлатилганига келсак, ОФК ҳақиқатдан уни чақириб суҳбат ўтказмоқчи бўлди. Яъни, нима учун "йўқ" деган қоғозни кўтаргани учун. Биринчидан, биз мустақил ташкилотмиз, нима қилаётганимизни ўзимиз яхши биламиз. Иккинчидан, "йўқ" дедикми, буни ОФКга бориб тушунтириб беришимиз шарт эмас. ОФК буни қандай хоҳласа шундай тушунаверсин. Биз ўз фикримизни билдирдик, холос. ОФК Беҳзод Миртимировни суҳбатга чақирган пайтда у Қатарда ташкил этилган ФИФА саммитида мен билан иштирок этиши керак бўлиб бора олмасди. Шунда ОФК агар келмаса санкция қўллаймиз деди. Биз эса четлатса четлатаверсин чунки Ўзбекистон учун ФИФА саммити муҳим, негаки бунда кейинги жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 48тага етказиш масаласи кўриб чиқилади дедик".

"Айтиб ўтганимдек, биз ҳам мустақил ташкилотмиз ва ОФКнинг ҳар бир қарорига ўз муносабатимизни билдиришга ҳақлимиз. Тўғриси, бизга низомга киритилган охирги ўзгариш маъқул келмади. Чунки президентликка даъвогар шахс аввало ўз федерациясидан номзодини илгари суришни хоҳлаймиз. Бор гап шу. Шу ўринда мухлислардан ОФК энди ЎФАни ёмон кўриб қолди, халқаро майдонларда жамоаларимизни "синдиришга" ҳаракат қилади каби гапларга эътибор бермасликларини сўраб қоламан. Агар биз яхши ўйин кўрсатишда давом этсак, бизни ҳеч ким "синдира" олмайди".

Х.Холиқов ёзиб олди.

Rating: +106   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика