Latest news

13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  0 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  22 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  9 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  3 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  6 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  62

Умид Аҳмаджонов: “Клубларимиз директорлари "Эвертон"да малака оширишади” News

Умид Аҳмаджонов: “Клубларимиз директорлари "Эвертон"да малака оширишади”

ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Англияга ташрифи чоғида Англия Футбол Ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, келгусида икки Ассоциация ўртасида ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашиш борасида суҳбатлашган ва бу борада икки томонлама келишувга эришилган эди.

Ушбу келишув асосида, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Суперлигада иштирок этувчи клублар директорлари, шунингдек, Англиянинг “Эвертон” ва “Арсенал” каби гранд клубларига бориб, у ерда тажриба ва малака оширишлари лозим эди.

Таъкидлаш лозим, бугун ушбу ҳамкорлик доирасида илк келишув амалга оширилди. Унга кўра, Ўзбекистон Суперлигаси клублари, жумладан, “Локомотив”, “Насаф”, “Пахтакор” “Бухоро” ҳамда “Бунёдкор” клублари март ойида Англиянинг “Эвертон” клубида малака оширишади. Клублар раҳбарлари “Эвертон”га ташрифи давомида у ердаги инфратузилма ва шароитлар, футбол соҳасида Англияда қўлланилаётган янги технологиялар борасида тажриба тўплайдилар.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистондаги бошқа клублар вакилларини ҳам Англиянинг “Арсенал” клубига малака оширишга жўнатиш учун келишув амалга оширилмоқда. Шунингдек, клублар директорларини Голландиянинг “Аякс” клубига ҳам юбориш борасида айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Бу борада, ҳар иккала мамлакат футбол Ассоциациялари билан ҳамкорлик келишувига эришилган.

Бу келишувлар албатта, мамлакатимизда футбол инфратузилмаси ривожига фойда келтиришини Умид Аҳмаджонов ЎФА расмий сайтига маълум қилди: “Маълумки, Англия футбол инфратузилмаси, академиялар нуфузи ва бошқа бир нечта жиҳатлар борасида дунёда етакчилардан ҳисобланади. Шу боис, Лондонга қилган ташриф чоғида келгусида Ўзбекистондаги клублар директорларини айнан Англияга малака ва тажриба ошириш учун жўнатиш борасида Англия Футбол Ассоциацияси билан ҳамкорлик келишувига эришдик. Бу, ҳамкорлик асосида Ўзбекистондаги клублар директорлари дунёнинг етакчи футбол давлатларидан бирида тўплаган тажрибасини мамлакатимизда қўллаши ва бу билан Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси ривожига ҳисса қўшадилар деб, бемалол айта оламан”.

Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика