Latest news

16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  0 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  3 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  22 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун” News

Умид Аҳмаджонов: “Футбол — мухлислар учун”

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури мухлислар ташрифи борасида жорий мавсумдаги энг яхшиси бўлгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

3-турда жами 85 209 нафар мухлислар стадионларда Суперлига учрашувларини томоша қилишди. Бу кўрсаткич эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига  яна қизиқиш пайдо бўлганидан дарак беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бу кўрсаткич мавсум давомида янада ошишига ишонч билдириб ўтди.

“Юртимизда ўзбек футболига нисбатан қизиқиш деярли сўнганди. Ўтган мавсумда Олий лига ўйинларида стадионлар “ҳувиллаб” ётди. Учрашувларнинг бошланиши ноқулай вақтга қўйилгани, футбол ўйинларидаги нохолисликлар, баъзи ҳакамларнинг адолатсиз равишда ўйинларни бошқариши мухлисларнинг кўнглини футболдан совутганди.

Янги мавсум арафасида Суперлига учрашувларига мухлислар ўртасида қизиқишни орттириш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдик. Биринчи навбатда ўйинлар бошланишини мухлислар учун қулай вақтга белгиладик. Ҳакамлар савиясини ошириш, уларнинг ўйинларни холис бошқаришларини таъминлаш мақсадида уларга турли йиғинлар ташкил этилди, ҳакамлар маошлари оширилди. Футболда адолатни устувор қилишга интилмоқдамиз. Бунинг самарасини барча кўриб турибди.


Мухлислар яна стадионларга қайтмоқда, бу эса футболимизга қизиқиш ортаётганидан дарак беради.

Жорий мавсумда Суперлиганинг 3та турида учрашувларга жами 223 665 нафар мухлис ташриф буюрди. Бу битта турдаги учрашувлар сони 6тага қисқарганидаги ҳолат. Таққослаш учун, ўтган мавсумда Олий лигада 16та жамоа қатнашган, табиийки, ўйинлар сони кўпроқ бўлган. 2017 йилда дастлабки 3та турда стадионларга жами 133 760 нафар мухлис келган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, жамоалар ва ўйинлар сони қисқарган Суперлиганинг дастлабки 3та турида аввалги йилга қараганда 100 минг нафардан кўпроқ мухлис стадионга келди.

Суперлиганинг ҳар бир учрашуви курашларга бой, шиддатли тарзда кечмоқда. Келаси турларда ўйинлар янада қизғин кўриниш олади, ҳар бир очко учун жамоалар жон-жаҳдлари билан курашишади. Бу эса янада кўпроқ мухлисларни стадионларга чорлаши аниқ. Мухлисларнинг стадионларга ташрифини ошириш, уларга қулайликлар яратиш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. Жумладан, стадионларда махсус оилавий секторлар ташкил қилинди, стадионларда таом ва ичимликлар сотиладиган дўконлар кўпайтирилди. Бу ҳам мухлисларни ўйлаб амалга оширилган ишлардан бири.

Ўз ўрнида юртимиздаги барча футбол мухлисларини стадионларга келиб, футбол учрашувларини томоша қилишга чақириб қоламиз. Футбол Сиз азиз мухлислар учун”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика