Latest news

22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  2 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  5 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  2 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  5 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  7 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   7 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  1 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  5

Умид Аҳмаджонов Фарғонада мавсумнинг илк учрашувини очиб берди News

Умид Аҳмаджонов Фарғонада мавсумнинг илк учрашувини очиб берди

Умид Аҳмаджонов Фарғонадаги “Истиқолол” стадионида Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Насаф” учрашувини очиб берди.

Очилиш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Стадион мухлислар билан тўлиб-тошди. Очилиш учрашувида футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов, Хитойдаги Осиё чемпионати ғолиблари, спортчилар, Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари совриндорлари ва бошқа спорт жамоатчилиги вакиллари қатнашди.

Маросимда сўзга чиқар экан, Умид Аҳмаджонов барчани янги мавсум очилиши билан табриклади. Суперлиганинг ҳар бир учрашувида мухлислар мана шундай стадионларни тўлдириб ўтиришса, бу футболчилар учун ҳам ўзгача кайфият бахш этишини таъкидлади. Мухлислар стадионларга келиб футбол томоша қилишлари учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидин бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани, жумладан, ўйинлар бошланиши мухлислар учун қулай вақтларга мослангани ҳақида гапириб ўтди. Кейин эса бугун майдонда ҳаракат қиладиган ҳар икки жамоага омад тилади.

Ўйиндаги дастлабки зарбани рамзий равишда футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов амалга оширди. Шундан кейин ФИФА рефериси Равшан Эрматов учрашувга старт берди.


Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика