Latest news

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  1 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  24 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган ФИФА саммитида қатнашмоқда News

Умид Аҳмаджонов Доҳада бўлиб ўтаётган ФИФА саммитида қатнашмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА саммитида қатнашиш учун Қатар мамлакатига жўнаб кетган эди.

Бугун Доҳа шаҳрида саммитнинг асосий сессиялари бошланди. Унда ФИФАга аъзо 5та конфедерациядан 50та мамлакат вакиллари орасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этмоқда.

Саммит давомида ФИФА томонидан ташкил этилаётган мусобақаларга тайёргарлик жараёни, бу борада юзага келаётган муаммолар муҳокама қилиниб, ташкилий қўмита ҳисоботлари тингланяпти. Шунингдек, ФИФАга аъзо футбол ассоциацияларини FIFA Forward дастури асосида молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда. FIFA Forward дастури асосида аъзо мамлакатлар футбол ассоциациялари футбол инфратузилмасини яхшилаш, сунъий ва табиий қопламали майдонлар барпо қилиш ва уларни реконструкция қилиш, болалар ва аёллар футболини ривожлантириш ҳамда бошқа кўплаб шу каби йўналишлар бўйича молиявий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, саммит сессияларида ФИФА таснифи остида ўтаётган мусобақаларда VAR тизимини йўлга қўйиш, бу тизимни ривожлантириш бўйича ҳам амалий таклифлар кўриб чиқилади.

Қатарда бўлиб ўтаётган ФИФА саммити 13 декабрь куни ўз якунига етади.

Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика