Latest news

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Умар Харбин: “Ўзбекистонга қарши ўйинда очко олишга ҳаракат қиламиз” News

Умар Харбин: “Ўзбекистонга қарши ўйинда очко олишга ҳаракат қиламиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 учинчи саралаш босқичи доирасидаги рақиби Сурия терма жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири Умар Харбин ФИФА расмий сайтига интервью берди.

“Иккинчи босчидаги барча ўйинларимиз оғир кечди. Қитъада барча терма жамоалар ўйини сезиларли ўсишга эришган”, - дея сўз бошлади Сурия терма жамосининг Жаҳон чемпионати саралашидаги тўпурари.

“Масалан, Сингапур терма жамоаси бизга етарлича муаммолар яратди. Буни ҳисобдан ҳам кўриш мумкин. Уларнинг майдонидаги ўйинимиз ҳаммасидан ҳам қийин ўтди. Айниқса уларнинг сўнгги дақиқаларда гол киритиши, ҳаммасисни янада мураккаблаштириб юборди. Аммо мен сўнгги сонияларда гол урдим. Бу менинг саралаш босқичида киритган энг муҳим голим бўлди, деб айта оламан. Чунки бу гол қўшиб берилган дақиқаларнинг оҳирги сонияларда киритилди ва айнан мана шу гол терма жамоанинг учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишида муҳим рол ўйнади”.

Суриялик ҳужумчига саралашнинг учинчи босқичи мамлакат футболи тарихида янги бўлимни ёзиш учун яхши имконият. Ушбу босқичда у яна тўрт гол кирита олса, 2002 йилги Жаҳон чемпионати саралашида 11 гол киритиб, Сурия терма жамоаси рекордини ўрнатган Саид Боязиднинг рекордини янгилайди.

“Боязиднинг рекордини янгилаш – кейинги босқич ўйинларида менга қўшимча мотивация манбаси бўлиб хизмат қилади”, - дейди 22 ёшли футболчи.

Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичидаги рақиблар ҳақида гапирар экан, жумладан шундай деди:

“Бизнинг гуруҳ “В” гуруҳидан кўра мураккаброқ, деб ўйлайман. Чунки барча жамоалар бирдек кучли. Бироқ имконсиз ишнинг ўзи йўқ. Агар иккинчи босқичда кўрсатган ўйин даражамизни яна намоиш эта олсак, мақсадимизга эришишимиз мумкин”.

“Гуруҳдаги энг кучли жамоа – Эрон деб ўйлайман. Кореянинг ҳолати аввалгидан бироз пасайгандек. Аввалги босқичда Ливанга қарши ўйиндаги мағлубият ҳам шуни кўрсатиб турибди. Қолган рақиблар ҳам жуда яхши жамоалар: Хитой сўнгги вақтларда анча ўсди, Қатарда бир неча жуда иқтидорли футболчилар бор. Бироқ менимча бу жамоалар билан рақобатлаша оламиз. Бизнинг мақсадимиз, бир неча ғалабаларни қўлга киритиб, гуруҳда иккинчи, ҳеч бўлмаса учинчи ўринни қўлга киритишдир. Учинчи ўрин ҳам йўлланма учун курашни давом эттириш ҳуқуқини беради”.

Сурия учинчи босқични Тошкентда, 1 сентябрь куни бошлайди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечадиган ўйин ҳақида футболчи қуйидагиларни таъкидлади:

“Аминманки, ўйин ҳар икки жамоа учун оғир кечади. Айниқса ўйиннинг Тошкентда, уларнинг ўз уйида кечиши қўшимча қийинчилик туғдиради. Бироқ биз ушбу сафар ўйинида очко қўлга киритишимиз керак”.

“Биз учун энг муҳими – Сурияликлар юзига табассум улашиш. Умид қиламанки, бу мақсадда терма жамоанинг барча футболчилари бирлашади”.

“Мамлакат бошига тушган ушбу мураккаб бир даврда ватандошларимиз қалбига бир оз бўлсада илиқлик олиб кирмоқчимиз. Мана шу бизни ўйинларга чоғлаётган, иштиёқ бераётган, асосий мотивациямиз. Биз доим мухлислар ҳақида ўйлаймиз ва мид қиламанки, биз Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз ва оғир онларни бошдан кечиришига тўғри келган ватандошларимизга кичик бир қувонч бағишлаймиз”, - дейди Умар Харбин. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика