Умар Эшмуродов "Насаф"га қайтди!
29 feb 2020 21:17
News
Умар Эшмуродов "Насаф"га қайтди!
"Насаф"нинг ўтган бир неча йиллар давомидаги сардори, жамоанинг етакчиларидан бири бўлган Умар Эшмуродов ушбу мавсум арафасида "Пахтакор" билан шартнома имзолаганди.
Журналист Шахбоз Беғамовнинг ўз телеграм каналида маълум қилишича, ҳимоячи яна "Насаф"га қайтди. У ушбу мавсум "Пахтакор" таркибида ҳозирча бирорта ўйинда қатнашмаганди.
Фаолияти давомида "Шўртан" ва "Насаф" жамоалари сафида юқори лига ўйинларида 152 бор майдонга тушган ҳимоячи 4 гол муаллифига айланган. Ўтган мавсум барча учрашувларда иштирок этган.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Comments