Latest news

00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  0 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик" News

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик"

Осиё кубоги Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Бугунги учрашув бўйича фикрларингиз. Қийин учрашув ўтказдик. Бугунги режамиз нега иш бермади?

- Дастлабки учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо айрим бир жиҳатларда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда яхши ҳужум ташкил эта олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ тўпни назорат қилдик ва вазиятлар яратдик, лекин рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Ҳавотирга ўрин йўқ, мусобақа энди бошланди ва биз бор йўғи биринчи учрашувни ўтказдик. Кейинги турларда яхшироқ натижа қайд этишимизга ишонаман.

- Бугун ҳимоя чизиғимиз қандай ўйин ўтказди? Ҳимоячиларимиз учун бугунги учрашув қийин кечдими?

- Сурия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди ва кам вазиятлар яратишди. Менинг фикримча бугун ҳужумчиларимиз кўпроқ қийналишди, сабаби рақиб тартибли ҳимояланди.

- Кейинги учрашувга терма жамоамиз қайси жиҳатларни кучайтириши керак.

- Кўпроқ иштиёқ ва ишонч бўлиши керак. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак, кейинги учрашувларда барчаси ўз жойига тушади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика